Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Сифатли таълим сари ...

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳрида жойлашган "Zahiriddin Muhammad Bobur Universal Academy" мактабида учрашув ўтказди.

Ушбу мактабда Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш (TIKA) агентлигининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ва Туркия Халқ таълими вазирлиги Истанбул бош бошқармаси томонидан Хоразмий таълим модели ва STEM моделини ўз ичига олган интеграцион тренинг дастури ўтказилди.

Учрашув аввалида вилоят ҳокими мазкур тренингларда иштирок этган вилоятимизнинг 16 та шаҳар ва туманларидан келган 130 нафар педагог ходимлар ва 10 нафар магистрларнинг яратган лойиҳалари ва уларнинг макетлари билан танишди.

Самимий мулоқот давомида 6 кунлик ўқишда олган билимларини ёш авлодга татбиқ қилиш, келажакда бу каби лойиҳаларни янада кўпайтириш кераклиги таъкидланди.

Учрашув якунида Туркиялик меҳмонларга вилоят ҳокимнинг эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Энг самарали ғоя тарғиботдир. Шу боис тадбир қатнашчилари аҳоли орасида пластик маҳсулотлардан имкон қадар камроқ фойдаланишни тарғиб қилиш билан бир қаторда экологик соф маҳсулотлардан тайёрланган, инсон саломатлиги учун безарар бўлган, кунлик хўжалик юмушларида  фойдаланиш мумкин бўлган халталарни ҳам тарқатдиларки, бу аҳоли орасида экологик муҳитни яхшилашдаги иштирокнинг шаклланишига хизмат қилади.

Бу каби хайрли тадбирлар вилоятнинг мавжуд туман ва шаҳарларида ҳам давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok