Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45.1K photos
5.41K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
1- июнь Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Албатта, бола бу дунё, бола бу ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир. Болалар ўз табассумлари орқали инсонлар қалбида ҳаётга, яшашга бўлган қизиқишни уйғотадилар.

Мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ҳам ушбу байрам ҳар йили дилларда қувонч ила нишонланади. Мaданият ва истироҳат боғлари, барча кўнгилочар масканлари болажонларнинг қувонч ва қийқириқларига тўлади.

Бугун ушбу сана муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрида болажонлар учун қизиқарли воқеаларга бой бўлган спектакл намойиш этилди. Спектаклда қаҳрамонларнинг чиқишлари болажонларга бир олам қувонч улашди.

Якунда эса болажонларга вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугунги сана муносабати билан Андижон вилояти қўғирчоқ театрида болажонлар учун қизиқарли воқеаларга бой бўлган спектакл намойиш этилди. Спектаклда қаҳрамонларнинг чиқишлари болажонларга бир олам қувонч улашди.

Якунда эса болажонларга вилоят ҳокимлигининг байрам совғалари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йилда қайта тикланувчи энергия манбаларини ва энергия тежовчи технологияларни жорий этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида қарор қабул қилган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Андижон вилояти Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси томонидан вилоятдаги АЁҚШларда қуёш панелларини ўрнатиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Тарғиботлар давомида вилоятдаги жами АЁҚШлар эгаларига қуёш панелларининг фойдали томонлари юзасидан олиб борилган тушунтиришлар натижасида жами бўлиб 1680 кВтли қуёш панелларини ўрнатишга эришилди.

Шунингдек, тарғибот жараёнида қуёш панелларига яна қўшимча ўрнатилса кунлик электр энергияга бўлган эҳтиёжларини тўлиқ қоплаб, эҳтиёжларидан ортиқ электр қувватини давлатга сотиш натижасида қўшимча даромад олиш манбасига эга бўлиши юзасидан тушунтиришлар бериб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok