Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
#ҒАЛЛА_2023

Балиқчи ва Хўжаобод туманларида ғалла ўримига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Балиқчи ва Хўжаобод туманида бўлиб, ғалла ўрими мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Ушбу жараёнда туман сектор раҳбарлари, массив ҳамда отряд раҳбарлари ҳамда тизимга алоқадор барча ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этишди.

Жараён давомида ғалла мавсумига тайёргарлик ва уни ўтказиш тартиблари, жумладан, техникалар, комбайнлар шайлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек мавсумда фаолият олиб борувчи соҳа ходимлари, ҳайдовчилар ва ишчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, мавсумни кўнгилдагидек ҳамда беталафот ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун май ойининг сўнги шанбаси. Белгиланган режага мувофиқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги фуқаролар учун қабули бўлиб ўтди.

Жараёнда турли масалалар юзасидан мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинди. Уларнинг муаммо ва мурожаатлари бирма-бир тингланиб ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа вакиллари ва масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ҳар бир мурожаат ижросини назорат қилиш мақсадида тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Андижонда

🔹Андижон тумани - Беш минг қадам лойиҳаси асосида соғломлаштириш тадбири ўтказилди

🔹Асака тумани - Прокурор ва ёшлар учрашуви

🔹Бўстон тумани - Давлат Инвеститция дастури асосида “Янгиқишлоқ” маҳалласига тоза ичимлик суви ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда

🔹Булоқбоши тумани - Халқ Депутатлари Булоқбоши тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ўтказилди

🔹Қўрғонтепа тумани - Давлат хавфсизлиги хизмати кубоги учун ўтказилган мини футбол ўйинларининг Қўрғонтепа тумани босқичи ғолиблари тақдирландилар

🔹Избоскан тумани - Мактаб ўқувчиларини ақлий қобилиятда мағлуб этаётган боғча боласи

🔹Жалақудуқ тумани - "Қутайба Ибн Муслим" зиёратгоҳида Вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев ҳамда туман ҳокими Ҳ.Латипов бошчилигида фуқоролар қабули бўлиб ўтди

🔹Олтинкўл тумани - Туман ҳокимининг сайёр қабули ўтказилди

🔹Пахтаобод тумани - Миллий кураш бўйича ўтказилган мусобақа ғолиблари тақдирланди

🔹Марҳамат тумани - Туман фаоллари иштирокида велосаёҳам ташкил этилди

🔹Улуғнор тумани - 2-сектор ҳудудидаги қизил тоифага тушиб қолган ёшлар иштирокида кенгайтирилган тарзда йиғилиш бўлиб ўтди

🔹Шаҳрихон тумани - ДХХ кубоги учун футбол мусобақаси ташкил этилди

🔹Балиқчи тумани - Балиқчилик ёшлар Польшанинг Пултуск шаҳрида Феликс Штамм хотирасига бағишланган бокс бўйича 38-анъанавий халқаро турнир совриндорлари қаторидан жой олди

🔹Хўжаобод тумани - Хўжаобод тумани ғаллакорлари ўримга шай

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида Андижонда "Мен ғолибман" шиори остида марафон ўтказилди

#mengolibman #marafon

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok