Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.3K subscribers
45K photos
5.39K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон вилоятида иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳа объектлари, шунингдек, истеъмолчиларни электр энергияси билан узлуксиз ҳамда сифатли таъминлаш мақсадида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан буджет маблағлари ҳисобидан олинган материаллар орқали вилоятимизнинг бир нечта ҳудудларида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Андижон туманининг «Жахонобод» МФЙ ҳудудини куз - қиш мавсумига тайёрлаш ва давлат дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида 1 дона қуввати 160 кВА бўлган трансформатор пункти ҳамда 1,2 км узунликдаги 10-0,4 кВ кучланишли электр узатиш тармоқларини қуриш ва модернизация қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек, туман электр таъминоти ходимлари томонидан “Дўнг қишлоқ” МФЙ ҳудудига 1,1 км узунликдаги 0,4 кВ СИП кабель электр узатиш тармоқларини қуриш ишлари амалга оширилди.

Ушбу ишлар натижасида ушбу маҳаллаларда яшовчи 180 дан зиёд аҳоли хонадонларининг электр энергияси таъминоти янада яхшиланишига эришилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#ҒАЛЛА_2023

Балиқчи ва Хўжаобод туманларида ғалла ўримига тайёргарлик жараёнлари ўрганилди

Андижон вилоят ҳокимининг ўринбосари Балиқчи ва Хўжаобод туманида бўлиб, ғалла ўрими мавсумига тайёргарлик ишларини кўздан кечирди.

Ушбу жараёнда туман сектор раҳбарлари, массив ҳамда отряд раҳбарлари ҳамда тизимга алоқадор барча ташкилот ва муассасалар ходимлари иштирок этишди.

Жараён давомида ғалла мавсумига тайёргарлик ва уни ўтказиш тартиблари, жумладан, техникалар, комбайнлар шайлиги ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига тўлиқ риоя қилиниши кераклиги ҳақида сўз юритилди.

Шунингдек мавсумда фаолият олиб борувчи соҳа ходимлари, ҳайдовчилар ва ишчиларга алоҳида эътибор қаратилиб, мавсумни кўнгилдагидек ҳамда беталафот ўтказиш бўйича кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун май ойининг сўнги шанбаси. Белгиланган режага мувофиқ Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг навбатдаги фуқаролар учун қабули бўлиб ўтди.

Жараёнда турли масалалар юзасидан мурожаат билан келган фуқаролар қабул қилинди. Уларнинг муаммо ва мурожаатлари бирма-бир тингланиб ижобий ҳал этиш юзасидан тегишли соҳа вакиллари ва масъулларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ҳар бир мурожаат ижросини назорат қилиш мақсадида тегишли тартибда рўйхатга олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok