МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЯНГРАДИ...
Бугун Андижон вилоятидаги умумий ўрта таълим мактабларида ҳам “ИЛМНИ ҚАДРЛАНГ, ИЛМГА ИНТИЛИНГ!” шиори остида
“Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари бўлиб ўтди. Жорий ўқув йилида вилоятимиздаги умумий ўрта мактабида таълим ва тарбия олинган 32 минг 341 нафар ёшларимиз қадрдон мактаблари, меҳрибон устозлари билан хайрлашмоқда. Битирувчиларнинг 256 нафари муддатидан олдин мамлакатимиз ҳамда хориждаги олий таълим муассасаларининг талабаси бўлганлиги байрам шукуҳини янада оширди.
Бугун мамлакатимизда президент ташаббуси билан илгари сурилган ҳар бир битирувчи битта касб ва иккита тилни билиши керак деган эзгу ғоя мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшларимиз учун энг тўғри йўл эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳам “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этиб, ўқувчиларни унутилмас кун билан қутлади. Президентимизнинг мактаб битирувчиларига йўллаган табригини етказди. Унда қайд этилганидек бугун ўғил- қизларимизни замонавий таълим олиб, касб-ҳунар ўрганиб, жамиятимизда муносиб ўрин эгаллашингиз учун янгиланган Конституциямизда белгиланган беқиёс имкониятлар кутмоқда.
Битирувчилар билан мулоқотда келгусида ўзлари танлаган соҳанинг етук мутахассислари бўлиб, жамиятда ўз ўрнига эга бўлган, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган инсонлар бўлиб камол топишини тилади.
Жараёнда устозлар, битирувчи синф ўқувчиларининг ота-оналари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этиб, ўғил-қизларга самимий тилаклар билдирдилар.
Тадбир давомида турли спорт мусобақалари, билимлар беллашуви, халқаро танловлар ва умуман фаол, иқтидорли ўқувчилар ҳамда фидойи ўқитувчилар муносиб тақдирланди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МАКТАБЛАРДА “СЎНГГИ ҚЎНҒИРОҚ” ЯНГРАДИ...
Давлатимиз раҳбари сана муносабати билан умумий ўрта таълим мактабларининг барча битирувчи ёшларига табрик йўллади.
Унда таъкидланганидек:
Ҳеч шубҳасиз, ўз билим ва истеъдодини Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишдек мақсадларга сарфлашга бел боғлаган сиз каби ёшлар – янги Ўзбекистоннинг олтин фонди, бебаҳо хазинасидир.
Мен сиз, азиз фарзандларимдан бир нарсани сўрайман: тинимсиз ўқиб, изланиб, замонавий билимларни эгаллашдан асло тўхтаманг!
Сизларнинг доимо маррани баланд олиб, ягона куч бўлиб ҳаракат қилишингизга ишонаман. Сизлар бунга албатта қодирсиз!

Вилоятнинг барча ҳудудларида сўнгги қўнғироқ тадбирлари бўлиб ўтди
🔔 Улуғнор тумани
🔔 Марҳамат тумани
🔔 Избоскан тумани
🔔 Асака тумани
🔔 Хонобод шаҳар
🔔 Булоқбоши тумани
🔔 Пахтаобод тумани
🔔 Андижон тумани
🔔 Жалақудуқ тумани
🔔Бўстон тумани
🔔 Қўрғонтепа тумани
🔔 Шаҳрихон тумани
🔔 Хўжаобод тумани
🔔 Балиқчи тумани
🔔 Олтинкўл тумани
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔔 Улуғнор тумани
🔔 Марҳамат тумани
🔔 Избоскан тумани
🔔 Асака тумани
🔔 Хонобод шаҳар
🔔 Булоқбоши тумани
🔔 Пахтаобод тумани
🔔 Андижон тумани
🔔 Жалақудуқ тумани
🔔Бўстон тумани
🔔 Қўрғонтепа тумани
🔔 Шаҳрихон тумани
🔔 Хўжаобод тумани
🔔 Балиқчи тумани
🔔 Олтинкўл тумани
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"20 МИНГ ТАДБИРКОР - 500 МИНГ МАЛАКАЛИ МУТАХАССИС" ДАСТУРИ БОРАСИДА ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
Юртимизда тадбиркорликка алоҳида эътибор қаратилиб келинмоқда.
Бу борада давлатимиз раҳбари алоҳида дастурлар орқали тадбиркорликни янада ривожлантириш йўлидан бормоқда.
"20 минг тадбиркор - 500 минг малакали мутахассис" дастури ҳам ана шулар сирасига киради.
Ушбу дастурга бағишлаб ўтказилган йиғилишда Президентимиз тадбиркорларга шароит яратиб, улар билан манфаатли ҳамкорлик қилиш ва бу орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, малакали мутахассис тайёрлаш бўйича топшириқлар берган эди.
Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида бугун Пахтаобод туман ҳокими Азизбек Латифжонов ва туман прокурори Нодирбек Маматазизовлар тумандаги кўзга кўринган, ташаббускор ва салоҳиятли тадбиркорлар билан учрашди.
Туман раҳбари ушбу дастурда тадбиркорларга имкониятлар яратиб бериш орқали ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган фуқаролар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва шу йўл билан камбағалликни қисқартириш ҳамда бу борадаги ислоҳотларни янги босқичга кўтариш борасида тушунчалар берди.
Ўз навбатида тадбиркорлар ҳам ўз фикр-мулоҳазалари ва ташаббуслари билан ўртоқлашдилар.