Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоят раҳбарлари ҳам ижтимоий тармоқларда ўз саҳифаларини, мессенжерларда эса расмий каналларини юритмоқдалар. Андижон, Самарқанд, Тошкент, Навоий, Хоразм ва Наманган вилоятлари ҳокимлари халқ билан мулоқотнинг янги форматидан фойдаланмоқдалар.

— Андижон вилояти ҳокими
Шуҳратбек Абдурахманов
Facebook/ Twitter/ Telegram

— Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов
Facebook/ Twitter

— Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов
Facebook/ Telegram

— Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов
Facebook/ Telegram

— Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов
Facebook

— Наманган вилояти ҳокими Ҳайрулло Бозоров
Facebook

Манба: https://t.me/initiativeuz
"Telegram" мессенжерида ҳудудий ахборотларни ёритиб боришга ихтисослашган янги — @hudud_inform канали очилди.

Ушбу канал республикамиз ҳудудларидан:
- энг муҳим ва ишончли хабарлар;
- аҳолининг муаммолари ва уларнинг ечимлари;
- расмий муносабатлар;
- ҳокимларнинг онлайн мурожаатлари эълон қилинадиган ягона платформадир.

Аъзо бўлишни тавсия қиламиз
👇 👇 👇
https://t.me/hudud_inform
✈️ 🇺🇿 11 майдан 24 майга қадар фуқароларни хориждан олиб келиш бўйича ЧАРТЕР РЕЙСЛАР ЖАДВАЛИ:

▪️13 май
Тошкент — Истанбул — Тошкент 🕖 7:40

▪️14 май
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 🕖 8:35

▪️15 май
Тошкент — Деҳли — Тошкент 🕖 12:00

▪️16 май
Тошкент — Ростов-Дон — Тошкент 🕖 11:00

▪️17 май
Тошкент — Қозон — Тошкент 🕖 11:00

▪️18 май
Тошкент — Москва — Тошкент 🕖 7:20

▪️19 май
Тошкент — Санкт-Петербург — Тошкент 🕖 8:35

▪️20 май
Тошкент — Москва — Тошкент 🕖 7:20

▪️21 май
Тошкент — Истанбул — Тошкент 🕖 7:40

▪️22 май
Тошкент — Лондон — Тошкент 🕖 14:00

▪️23 май
Тошкент — Новосибирск — Тошкент 🕖 13:00

▪️24 май
Тошкент — Шаржа — Тошкент 🕖 11:00

〰️〰️〰️〰️〰️

📑 Амалга ошириладиган парвозларга дипломатик ваколатхоналар ҳамда консуллик муассасалари томонидан фуқаролар рўйхатга олинади ҳамда Uzbekistan Airways авиакомпаниясига тақдим этилади ва фуқаролар ушбу рўйхат асосида ҳаво кемаси бортига киритилади.

✔️ Рўйхатга биринчи навбатда касал ёки бемор фуқаролар, ёш болали ва ҳомиладор аёллар ҳамда кекса ёшдаги фуқаролар, шунингдек бекор қилинган доимий авиақатновларга чипта харид қилган фуқаролар қўйилади.

📮 Чипталарни фуқаролар парвоздан 4 соат олдин хорижий мамлакатларнинг халқаро аэропортларидаги Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг кассаларидан олишлари мумкин бўлади.

😷 Ўзбекистонга қайтган барча фуқаролар 14 кундан кам бўлмаган муддатга карантин марказига жойлаштирилади.

〰️〰️〰️〰️〰️

Бу ҳақда бугун АОКА штабида Транспорт вазирлиги матбуот котиби Наврўз Ашурматов иштирокида ўтказилган брифингда маълум қилинди.

📹 Брифинг видеоси

Манба: @aoka_uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
12 май куни вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекцияси билан давоналаётган 4 нафар беморлар буткул соғайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Рўзанинг фойдаси тоғрисида кучли давлатлар фикри

Германияда: Очликнинг таъсирини ўрганган олимлар шундай хулосага келишди, ҳар қандай таом ёки сув тўлиқ ман қилинган, енгил ишларни бажарган ҳолда, 10 соатдан 15 соатгача, камида уч ҳафта ёки кўпи билан тўрт ҳафта давомидаги очлик энг мукаммалдир.

АҚШда: Рўзанинг қондаги қанд миқдорига ва ошқозон ширасининг кислоталигига ҳеч қандай препаратларсиз уларнинг миқдорини меъёрда ушлаган ҳолда яхши таъсир кўрсатиши экспериментал исбот қилинган.

Англияда: Пол Брегнинг даволовчи очлик усули кенг қўлланилади.

Хитойда: Олимлар бир йилда бир ойлик очлик – бу ҳаёт ва ёшликнинг асоси дея ҳисоблашади.

Украинада: Одесса тиббиёт институти олимлари изланишлари натижасига кўра, очлик организмдаги заҳарларни ҳар қандай препаратдан яхшироқ тозалайди. Масалан, рўза пайтида аммиакнинг чиқарилиши 100 баробар ошади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Эртага, 14 май куни Андижонда қандай ОБ-ҲАВО кузатилмоқда?

Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади, кучли бўлиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучаяди, баъзида 23-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 18-23° бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
Карантин талабларини юмшатиб, иқтисодиёт тармоқларини босқичма-босқич ишлатиш бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Тадбиркорлар ва аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича қатор янги чоралар белгиланди.
Саноат корхоналари фаолиятини тиклаш борасидаги ишлар Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари мисолида кўриб чиқилди.
Вазирлар Маҳкамасида таркибий ўзгаришлар эълон қилинди.

Состоялось видеоселекторное совещание по смягчению карантинных требований и поэтапному оживлению отраслей экономики.
Определен ряд новых мер по поддержке предпринимателей и населения.
На примере Самаркандской и Кашкадарьинской областей рассмотрена работа по восстановлению деятельности промышленных предприятий.
Объявлено о структурных изменениях в Кабинете Министров.

#Mirziyoyev #videoselektor #karantin #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter