Вилоятнинг Асака туманидаги "Файзобод" маҳалласида ҳам шағаллаштириш ишлари бошланди.
Бугуннинг ўзида кўплаб маҳаллалардаги ички йўллар шағаллаштирилиб аҳолига яратилаётган қулайликлар сифати яхшиланади.
Ушбу жараён давомида тумандаги таъмирталаб барча ички кўчалар шағаллаштирилади.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

Бугун 17 май куни Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтди. Сессияни Халқ депутатлари вилоят Кенгаши раиси, вилоят ҳокими олиб борди. Унда муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 2-Андижон округ сайлов комиссияси аъзолигига номзодларни тавсия этиш масаласи кўрилди.
Мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутган мазкур сиёсий жараённи адолатли, холисона, ошкоралик ва очиқлик тамойиллари асосида ўтишида округ сайлов комиссияси аъзоларининг ўрни муҳим саналади. Сессияда Марказий сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этиладиган округ комиссияси аъзолигига номзодлар таништирилиб, тавсия этилиши юзасидан овозга қўйилди.
Шунингдек, сессия ишида вилоят ИИБ жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ ва унинг қуйи тизимлари томонидан йилнинг биринчи чораги давомида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, жамоат тартибини сақлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар берилди.
Кун тартибига қўйилган қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги ҳамда вилоят, шаҳар, туман ҳокимликларида жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш масалаларига ҳам атрофлича тўхталиб ўтилди.
Давлатимиз раҳбарининг маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида қарори ижроси юзасидан жорий йил май ойига қадар амалга оширилган ишлар бўйича вилоят сектор раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.
Сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди, вазифалар белгилаб олинди.