Андижон вилояти ҳокимлигида бугуннинг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда шаҳар ва туман маҳаллаларидаги ички кўчаларни шағаллаш бўйича махсус-тактик ўқув машқларини ўтказиш тўғрисидаги вилоят ҳокимининг фармойиши ўқиб эшиттирилди.
Унга кўра, айрим маҳалла фуқаролар йиғинларидаги кўчаларда гидрометеорологик ҳодисалар билан боғлиқ бўлган ҳолатларда аҳоли ва ҳудудларни ҳимоя қилиш, сел-ёмғир ва лойгарчилик вақтида фуқаролар ва техникалар ҳаракатланиши учун қулай шароит яратиш ҳамда ички йўллар ҳолатини яхшилаш кўзда тутилган. Бу борада ҳар бир масъул раҳбарларга тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.
Шу билан бирга, камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Жорий йил якуни билан вилоятдаги камбағаллик даражасини 17,4 фоиздан 14,6 фоизга тушириш зарурлиги алоҳида таъкидланиб, аниқ режалар белгилаб олинди.
Куни кеча давлатимиз раҳбари томонидан камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлашда янги босқичга ўтиш бўйича ўтказган йиғилишидаги топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида тадбиркорлар билан ҳам мулоқот ўтказилди. Унда айни йўналишда тадбиркорларга бериладиган кенг миқиёсидаги имтиёз ҳамда имкониятлар мисоллар билан тушунтирилди.
Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok

ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ ТАДБИРКОРЛАРИ АНДИЖОНДА...
Президентимизнинг Хоразм вилоятига ташриф доирасида вилоятнинг саноатини ривожалантириш мақсадида Андижон вилояти наьмунаси сифатида автомобилсозликни ривожлантириш бўйича бир қанча топшириқлар берилган эди.
Ушбу топшириққа асосан Хоразм вилоятидан 40 нафардан ортиқ тадбиркорлар “Ўзавтосаноат” АЖ га қарашли Андижон вилоятдаги автомобил учун бутловчи қисмлар ишлаб, етказиб берувчи корхоналар билан ҳамкорлик қилиш мақсадида икки кунлик сафарда бўлдилар.
Сафар давомида Хоразм вилоятидан келган мехмонлар автомобил ишлаб чиқарувчи 5та корхона тадбиркорлари билан 74та бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш бўйича келишувлар олиб борди.
Жараён келгусида давом этади.