Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
МАҲАЛЛАЛАРНИНГ ҚЎШИМЧА ЎСИШ ОМИЛЛАРИ АНИҚЛАНМОҚДА... 

Аввал хабар берганимиздек, Тошкент молия институти  вакилларидан иборат ишчи гуруҳ аъзолари Андижон вилоятининг қатор туманларида ижтимоий-иқтисодий ҳолатни баҳолаш мақсадида фаолият олиб бормоқда.

Жараёнда гуруҳ аъзолари Марҳамат туманида ҳам бўлиб, комплекс соҳа мутахасислари билан мулоқот ўтказдилар.

Шунингдек етакчи саноат корхоналарига сафарлар давомида маҳаллаларни қўшимча иқтисодий ўсиш омилларини аниқлаш мақсадида мутахассислар билан ҳоким ёрдамчиларининг муҳокамалари ташкил этилиб, жадвал кўринишидаги ахборот базаси шакллантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлат раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори ижроси юзасидан вилоятимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Бўстон туманида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда. Туман ҳудудидан зтган магистрал йўлда ҳам асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари туманнинг “Обод” маҳалласида истиқомат қилувчи аҳоли узоқ йиллардан буён ички йўлларнинг таъмирталаблигидан қийналар, мактаб ўқувчилари таълим муассасаларига ёғингарчилик кунларда лой, иссиқ кунларда чанг кўчалардан қатнар эди. Бугун эса ушбу жойлар асфальтланди.

Шунингдек, Пахтаобод туманининг "Қашқар" маҳалласида жойлашган 6 та кўп қаватли уйларда жойлашган 160 та хонадонларнинг оқава сув тармоғини (канализация) яхшилаш учун 2 млрд. 700 млн.сўм маблағ ажратилган бўлиб, ҳозирда канализация тизими капитал таъмири жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Давлат раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори ижроси юзасидан Балиқчи туманида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Балиқчи тумани "Эски марказ" маҳалласида ҳам "Kamolot hamroh servise" МЧЖ томонидан 17,8 километр ичимлик сўви тармоғини тортиш ишлари олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok