Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Вилоятимизда ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан йўл, ичимлик суви ҳамда электр таъминотини яхшилаш борасида Давлат раҳбарининг 2022 йил 25 октябридаги ПҚ-408 сонли қарори ижросини таъминлаш Олтинкўл туманида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бугунги кунда Олтинкўл тумани "Хондибоғи" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-98 "Жалабек-Темирхўжа-Ижтимоят" автомобиль йўлининг 14-16 км қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудуд аҳолиси турмуш шароити яхшилаш мақсадида 2 км масофада  асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги янги қуриб битказилган 56-умумтаълим мактабида бўлди.

Ушбу жойда ўқувчи ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Шу жойнинг ўзида Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган мактабларнинг директорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар билан мактабларда ёшларга билим бериш жараёни ва яратилган шароитлар тўғрисида суҳбатлашилди. Мактаб директорларининг муаммолари ва таклифлари тингланди. Масъулларга эса керакли кўрсатмалар берилди.

Битирувчиларнинг  натижалари, ўқувчи ёшларга билим билан биргаликда касбга ўргатишни самарали ва сифатли ташкил этиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон ситидаги холат экан, "чё та" нимадир "не то" да" сарлавҳаси остида эълон қилинган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур материалдаги суратда акс эттирилган ҳолат хозирги пайтга умуман мос эмаслигини маълум қиламиз. Фотосурат аввалроқ олинган бўлиб, ҳозирги ҳолатдаги сурат юқорида.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни кунларда Андижон шаҳридаги универсал спорт мажмуаси ҳамда водий халқига хизмат кўрсатувчи йирик тиббиёт муассасаси бўлган АДТИ клиникаси биноларида қурилиш ишлари жадал суратларда давом эттирилмоқда.

Вилоят раҳбари ушбу жойларда олиб борилаётган ишлар билан танишиб, масъуллар билан суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok