Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Булоқбоши туманининг сўлим табиати, дилкаш одамлари ва ўзига хос жиҳатлари ҳақида

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимизнинг ПҚ-408 сонли Қарорига асосан маҳаллаларда йўл, ичимлик суви ҳамда электр таъминотига оид энг оғир муаммолар ечим топаётгани ҳақида хабар берган эдик. Қарор ижроси Қўрғонтепада жадал суратларда кечмоқда.

Хусусан, қарор ортидан “Нурли ёғду" маҳалласига 5 миллиард 350 миллион сўм ажратилиб, 7 километр 100 метр узунликда 16 та кўча равон ва текис ҳолга келтирилмоқда. Айни кунларда, маҳаллада асфальтлаш ҳамда бетонлаш ишлари жадал тусда амалга оширилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳаматда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 36 млрд 822 млн сўм маблағ ажратилди

Батафсил: халқ сўзи

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ ХАБАР

Ижтимоий тармоқларда "Шўртан газ кимё мажмуаси"да таъмирлаш ишлари бошланиши муносабати билан босимнинг маълум муддатга пасайиши тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ҳозирда Андижон вилоятида шохобчаларнинг фаолиятини чеклаш бўйича ҳеч қандай жараён олиб борилмаётганлигини маълум қиламиз.

Шу билан биргаликда навбатсиз ёқилғи қуйишга ҳар қандай шароитлар мавжуд эканини эслатиб ўтамиз.

Газ босими пасайиши мумкин бўлган ҳолатда расмий ахборот тақдим этамиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизда ҳудудларни обод қилиш, қишлоқ ва маҳаллаларда инфратузилма билан боғлиқ долзарб масалаларни тизимли ҳал этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан йўл, ичимлик суви ҳамда электр таъминотини яхшилаш борасида Давлат раҳбарининг 2022 йил 25 октябридаги ПҚ-408 сонли қарори ижросини таъминлаш Олтинкўл туманида ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бугунги кунда Олтинкўл тумани "Хондибоғи" МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4К-98 "Жалабек-Темирхўжа-Ижтимоят" автомобиль йўлининг 14-16 км қисмида асфальтлаш ишлари олиб борилмоқда.

Ҳудуд аҳолиси турмуш шароити яхшилаш мақсадида 2 км масофада  асфальтлаш ишлари жадаллик билан давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги янги қуриб битказилган 56-умумтаълим мактабида бўлди.

Ушбу жойда ўқувчи ёшларнинг билим олишлари учун яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирди.

Шу жойнинг ўзида Андижон шаҳрида фаолият олиб бораётган мактабларнинг директорлари билан учрашув бўлиб ўтди. Улар билан мактабларда ёшларга билим бериш жараёни ва яратилган шароитлар тўғрисида суҳбатлашилди. Мактаб директорларининг муаммолари ва таклифлари тингланди. Масъулларга эса керакли кўрсатмалар берилди.

Битирувчиларнинг  натижалари, ўқувчи ёшларга билим билан биргаликда касбга ўргатишни самарали ва сифатли ташкил этиш борасидаги ишларга алоҳида тўхталиб ўтилди. Шунингдек, юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида ҳам сўз юритилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАДДИЯ

Ижтимоий тармоқларда "Андижон ситидаги холат экан, "чё та" нимадир "не то" да" сарлавҳаси остида эълон қилинган ҳолат юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур материалдаги суратда акс эттирилган ҳолат хозирги пайтга умуман мос эмаслигини маълум қиламиз. Фотосурат аввалроқ олинган бўлиб, ҳозирги ҳолатдаги сурат юқорида.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok