Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Қарори ижроси Андижонда қандай амалга оширилмоқда?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ШОШИЛИНГ, атиги 3 кун қолди!

Хорижий нуфузли университетларда таълим олиш бўйича “Эл-юрт умиди” жамғармасининг 2023 йилги 1 стипендия танлови 1 майгача давом этади. Шошилинг, онлайн ҳужжат топшириш учун атиги 3 кун қолди!

🔰Танлов 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, бакалавриат таълим дастури учун 75 ўрин, магистратура учун 275 ўрин, докторантура учун 150 ўрин стипендиялар ажратилади.

Батафсил: https://t.me/elyurtumidifoundation/7195

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОБОД МАНЗИЛГА АЙЛАНАЁТГАН ОТЧОПАР.

Ободонлаштириш. Бунёдкорлик. Бундай хайрли ташаббуслар бугун вилоятнинг энг чекка ҳудудларини ҳам қамраб олган. 
Андижон туманидаги Отчопар маҳалласи.  512 та хонадонда 3 минг нафардан ортиқ фуқаролар истиқомат қилади.  Бу манзилда тор  кўчалар шунчаки кенгаймаяпти, шағал, асфальт ётқизилмоқда.  Ичимлик суви,  табиий газ таъминоти яхшиланаяпти.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу маҳаллада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди. Кўрсатмага биноан  кўчалардаги бетон таянчларга ёриткичлар ўрнатилади. 

Шунингдек,  маҳалладаги қабристон атрофи ҳам девор билан ўралади.  Аҳоли билан кечган очиқ ва самимий  мулоқот   мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими билан боғлиқ бўлди. Масаланинг тўғри ҳал этилиши, маҳалланинг ривожини белгилаб беради.

Маҳаллалар инфратузилмаси эса бугун ўзгармокда.  Таълим муассасалари, дам олиш масканлари, қатор хизмат кўрсатиш шаҳобчалари барпо этиляпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Диққат эълон!

Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокимининг қабули ҳар ойнинг охирги шанба кунига белгиланган.

Навбатдаги қабул жараёнлари май ойининг биринчи шанба кунига ўтказилиши белгиланди.

Ушбу қабул жараёнлари аҳолига қулайлик ва муносиб шароит яратиш мақсадида Янги Андижон массивида ўтказилишини маълум қиламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 31 декабрь кунги 800-сон қарорига асосан Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” МФЙ, А.Навоий массиви худудида лойиҳа қиймати 16.3 млн. евро бўлган, лойиҳа қуввати 6.9 МВт бўлган, туманнинг электр истемолини 50 фоизини қоплаб берадиган “Жанубий Фарғона каналида ЖФК-3 кичик ГЭС қурилиши” инвестиция лойихасини амалга ошириш белгиланган.

Лойиҳа “Ўзбекгидроэнерго” АЖ билан Россия Федерациясининг ПАО “Силовые машины” компанияси билан хамкорликда амалга оширилади.

Бугун ушбу лойиҳани қурилиш ишларини бошланиш арафасида амалга оширилиши лозим бўлган ташкилий ишларни тартибга солиш мақсадида Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев бошчилигида туман ҳокими, лойиҳани қурилиш ишларини амалга оширадиган пудратчи ташкилот ҳамда тумандаги 9253 сонли ҳарбий қисм вакиллари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда вилоят ҳокимининг ўринбосари Б.Хамраев йиғилиш иштирокчилари томонидан ГЭС қурилиши ишларини бошланиши билан боғлиқ муаммолар, таклифлар ва кўрсатмаларни мухокама қилди ҳамда уларни ижросини таъминлаш бўйича мутасаддиларга топшириқ ва вазифалар белгилаб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Эртага, 29 апрель куни вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси (собиқ халқ таълими) биносида Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Д.Каримов бошчилигида аҳоли учун қабул жараёнлари бўлиб ўтади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Референдум-2023: Овоз бериш жараёнлари (Андижон вилояти)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ҳар биримиз ўз келажагимиз учун овоз бердик” – бир оиладан 11 киши референдумда қатнашди

Андижон вилоятининг Балиқчи туманидаги референдум участкаларида ҳам овоз бериш жараёнлари давом этмоқда. Референдумга кўпчилик оилавий ташриф буюряпти. Жумладан, референдум участкаларидан бирида Ибрагимовлар оиласи овоз беришга 11 киши бўлиб борган.

👉 https://kun.uz/53665554

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok