Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек, Андижон вилоятида бўйлаб микро ГЕСлар қуриш режалаштирилган. 

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бу борада амалга оширилаётган ишларни кўздан кечириш мақсадида Жалақудуқ туманида бўлди.

Ушбу туманининг "Ҳақиқат" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорағулон ташламасида ҳам 90 мегаватли кичик ГЕС бунёд этилмоқда.

Вилоят раҳбари мазкур ҳуддудда амалга оширилаётган ишлар билан атрофлича танишиб, мутасаддиларга зарур тавсия  ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Андижон тумани "Янги тўлқин" маҳалласи ҳудудида қурилаётган микроГЭСни бориб кўрди.

Мазкур микро ГЭС ишга туширилганда соатига 200 кВт электр энергияси ишлаб чиқарилади. Йиллик қуввати 1,18 млн кВтни ташкил этади.

Вилоят раҳбари мазкур жараёнлар билан яқиндан танишиб, самарали иш ташкил этиш тўғрисида кўрсатма ва топшириқлар берди.

Шунингдек, маҳалла фаоллари билан ҳам учрашиб шу мавзуда суҳбатлашди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими Андижон ва Жалақудуқ туманларида бўлди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Андижон шаҳридаги 6 та кичик даҳаларда фаолият олиб бораётган 5 талик билан учрашди.

Улар билан мулоқот давомида маҳаллалардаги ёшлар билан ишлаш, айниқса қизил ва сариқ тоифаларга ажратилган ёшлар билан ишлаб, уларни яшил тоифага олиб чиқиш масаласида алоҳида сўз юритилди.

Вилоят раҳбари ушбу масалада уларга аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Бундан ташқари вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов давлат раҳбари томонидан ёшларга берилаётган имкониятлар хақида гапирар экан ёшларни бу имкониятлардан фойлаланишлари учун уларга ёрдам бериш масаласида алоҳида гапириб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманида маҳалла инфратузилмаси яхшиланмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти делегацияси Гужарат штати Туризм ва маданият вазири Мулубай Хардашбай Бера ҳамда туризм вазири ўринбосари Харит Шукла билан учрашди.

Учрашувда Гужарат ва Андижон вилояти ўртасида туризмни ривожлантириш, соҳа мутахассисларининг қисқа ўқув курсларини ташкил қилиш, Гужарат аҳолисини Андижон ҳақида кўпроқ маълумот билан таъминлаш, хусусан, жорий йил октябрь ойида 9 кун мобайнида Гужаратда ташкил этиладиган маданият ва рақс фестивалининг бир кунини тўлиқ Андижон вилояти учун ажратиб беришга келишилди.

Шунингдек, Гужарат олий таълим департаменти раҳбари Мукеш Кумар билан икки ҳудуддаги олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик қилиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

Куннинг иккинчи қисмида, Гужаратда фаолият юритувчи 20 дан ортиқ йирик туристик компаниялар ва уюшмалар учун Андижон вилоятининг туризм салоҳияти тақдимот қилинди ва келгусида ушбу компанияларни Андижон вилоятига инфотур учун ташриф буюриш масаласи муҳокама қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимининг фуқаролар мурожаатига асосан берган кўрсатмаcи бўйича Асакада амалий ишлар бошланди.

Асака туман “Обод” маҳалласида ногиронлар ва боқувчисини йўқотган оилаларга берилган кўп қаватли уйларда кузатилаётган муаммолар яъни канализация тизимида юзага келган носозликларни бартараф этишга мақсадида FUTURE GREEN INDUSTRY қурилиш фирмаси томонидан 380 млн сўмлик лойиҳа асосида янги замонавий тозалаш иншооти курилиши бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok