Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Вилоят ҳокими Олтинкўллик ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларда бўлиб, хонадон эгалари билан ифторлик дастурхони атрофида самимий суҳбатлашди.

Жараёнда хонадон эгаларини қийнаб келаётган муаммолари билан қизиқиб, уларнинг мурожаатлари жойида қаноатлантирилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Улуғнор туманида 1000 та ишчи ўрнига эга ишлаб чиқариш корхонаси қурилади

Андижон вилояти ҳокими Улуғнор туманида бўлди.

Мазкур туманда "Асака текстил" МЧЖ томонидан 5 гектар майдонда қурилиши режалаштирилаётган, умумий қиймати 29 миллион доллар бўлган трикотаж маҳсулотлари ҳамда пайпоқ ишлаб чиқариш корхонаси лойиҳаси билан танишди.

Ушбу корхона ишга тушганда шу ерлик аҳоли учун қўшимча 1000 та ишчи ўрни яратилади ва уларнинг бандлиги таъминланади.

Ушбу корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати 136 миллиард сўм бўлса, йиллик экспорт хажми эса 6 миллион долларни ташкил этиши кўзда тутилган.

Бугун ушбу йирик лойиханинг қурилишига старт берилди ва бошланган ишлар олдидан дуолар қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ОБОДЛИК МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАДИ

Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Олтинкўл туманидаги "Чўнтак" ва "Далварзин" маҳалла фуқаролар йиғини ўрталигида яна бир файзли маҳалла барпо бўлмоқда.

Маҳалланинг ички йўллари 3,2 кмни ташкил этади. Туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан маҳалланинг ички йўлларини таъмирлаш ишлари амалга оширилиб, махсус техникалар ёрдамида кўчаларни асфальтлаш олдидан тайёрлаш ишлари бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЗИЁРАТГОҲЛАР ТАШРИФ БУЮРУВЧИЛАР УЧУН ШАЙ ҲОЛАТГА КЕЛТИРИЛМОҚДА

Андижон туманида бир қатор зиёратгоҳлар бўлиб ҳозирда зиёратчилар учун мавсумга шай ҳолатга келтирилмоқда.

Бобур массивида жойлашган "Меҳмон Валий" зиёратгоҳида ҳам ободонлаштириш, таъмирлаш ишлари жадал олиб борилмоқда.

Бугун бошланган ишлар олдидан жонлиқ сўйилди нуронийлар дуолари билан иш бошланди. Ҳозирги кунга қадар ушбу жойда йўлакларни асфалтлаш, брусчатка ёткизиш ишлари олиб борилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok