Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Қўрғонтепа туманида “Оналар боғи” ташкил этилмоқда. Миллатлараро тотувлик ҳамда она меҳри ила “Яшил макон” яратишни мақсад қилган ушбу лойиҳа Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида илк бора амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими бугун айни ташкил этилаётган боғда бўлди.

Сўнг Хонобод шаҳридаги Фозилмон ота зиёратгоҳида Андижонда туризм йўналишида фаолият кўрсатаётган вакиллар ҳамда тадбиркорлар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот давомида Андижон вилоятининг туризм салоҳиятини юксалтириш, туристик қишлоқларни ташкил қилиш ҳамда ички туризмни ривожлантириш ҳамда бу борада фойдаланилмаётган имкониятлар атрофлича таҳлил этилди.

Туризм билан шуғулланувчи корхоналарга берилаётган имтиёзлар, инфратузилмани шакллантириш ва сайёҳларга қулай шарт-шароитлар яратиш соҳа ривожида муҳим ўрин тутиши хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Жараёнда иштирокчиларни ҳудудда туризмни ривожлантиришга оид таклиф ва мулоҳазалари эшитилди. Вилоятда туризм йўналишида катта потенциал имкониятлар мавжудлиги таъкидланиб, меҳмонхоналар ва бошқа хизмат турларини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, даромадларни ошириш муҳим жиҳатлардан эканлигига эътибор қаратилди. Бир сўз билан айтганда, Андижонда туризм янги босқичда ривожланмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ҳокими туризм соҳаси вакиллари билан очиқ мулоқот ўтказди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔰 Янгиланаётган Конституцияда инсон ҳуқуқларига оид 10 та энг муҳим янгиликдан хабардормисиз?

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади.

• Инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиздир.

Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади ҳамда қонунларнинг, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.

• Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас.

• Инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.

• Ҳар ким ўз шахсига доир маълумотларнинг ҳимоя қилиниши ҳуқуқига, шунингдек нотўғри маълумотларнинг тузатилишини, ўзи тўғрисида қонунга хилоф йўл билан тўпланган ёки ҳуқуқий асосларга эга бўлмай қолган маълумотларнинг йўқ қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

• Ҳар ким мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланиш, турар ва яшаш жойини танлаш ҳуқуқига эга.

Ҳар ким уй-жой дахлсизлиги ҳуқуқига эга.

• Ҳар ким ўз ҳуқуқ ва эркинликларини қонунда тақиқланмаган барча усуллар билан ҳимоя қилишга ҳақли.

Шахснинг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар унинг қариндошлари ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмас.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманида муборак моҳи рамазон ойи муносабати билан 1000 кишилик эҳсон ташкил этилди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан махаллаларда рамазон ойида халқимизга тинчлик, барака ва аҳиллик тилаб ифторлик тадбирлари давом этмоқда.

Муқаддас моҳи рамазон кунлари меҳр-оқибат, хайр-саховат кўрсатиш халқимизга хос фазилатдир. Олтинкўл туманида ҳам муборак ой муносабати билан эҳсонлар ташкил этилиб, маҳаллаларда ифторлик дастурхонлари тузалмоқда.
Шу муносабат билан туман ҳокимлиги томинидан 1000 кишилик ифторлик уюштирилди.
Ифторлик эҳсон тадбирида қатнашган нуронийлар қўлларини дуога очиб юртимизга тинчлик осойишталик тилаб дуо қилдилар.
Шунингдек, тумандаги ҳар бир махаллада ифторлик дастурхонлари тузалиб, халқимиз розилиги учун бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Зеро, рамазон ойи инсонларни ўзаро меҳр-оқибатли бўлишга, кексалар ва беморлар, яқинлар ҳолидан хабар олишга, муҳтожларга хайр-саховат қилишга чақиради.

Олтинкўл туман ҳокимлиги Матбуот хизмати