Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
22K subscribers
38.4K photos
4.33K videos
9 files
10.4K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази қошида ташкил этилган “Ҳоким спорт мактаби”да бўлиб, ёшлар учун яратилаётган шароитлар билан атрфолича танишди.

Мазкур даргоҳда умумий лойиҳа қиймати 16 миллиард сўмни ташкил этган таъмирлаш, қурилиш ишлари амалга оширилди.

Маъмурият биноси, ўқув хоналари, тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, хоналар ақлли доска, замонавий компьютерлар билан жихозланди.

Сузиш хавзаси ва спорт монежи ҳам ёшлар ихтиёрига топширилди.

Жараёнда вилоят раҳбари ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг Жаҳон спорт ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришлари учун барча шароитлар яратилишини билдирди.

Шунингдек, устоз-мураббий ва педагогларга спортчи ёшларнинг жисмоний, руҳий ҳамда илмий салоҳиятини юксалтириш энг муҳим масалалардан эканлиги хусусидаги фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президентимиз Шавкат Мирзиёев шу йил 1 февраль куни Андижон вилоятига ташрифи доирасида Андижон тумани адирликларида барпо этилаётган Янги Андижон шаҳрида қайта тикланувчи энергия манбаларини оммалаштириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш чоралари бўйича ўтказган йиғилишда мамлакатимиз иқтисодиёти ва аҳоли сонининг ўсиши билан электр истеъмоли ортиб бораётганлиги, юзага келган муаммони бартараф этиш учун қайта тикланувчи энергия манбаларини кўпайтириш, қуёш, шамолдан электр энергияси олишга қаратилган лойиҳаларни ҳамда гидроэлектр станцияларни ишга тушириш бўйича топшириқлар берган эди.

Батафсил: uza.uz

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшил макон акцияси доирасида Балиқчи тумани маҳаллаларида минг тупдан кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
2022 йил 25 октябрдада Давлатимиз раҳбарининг "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ПҚ-408-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорга кўра, Андижон туманига энг кўп миқдордаги қарийб 132 млрд маблағ ажратилмоқда.

Бундан, 52 та маҳаллада 56 та объект яъни 35 та маҳаллада 122.5 млрд сўмлик ички йўлларни таъмирлаш, 5 тасида тоза ичимлик суви тармоғини тортиш 4 млрд сўмлик бошқа объектлар учун ажратилди.

"ЧОРБОҒ" Маҳалласига трансформатор ва бетон таянчлар ўрнатиш учун 200 млн сўм ажратилган бўлиб, ҳозирда бетон таянчларни ўрнатиш ишлари олиб борилмоқда.

Инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар туманимиз аҳолиси учун янги имкониятларни яратиб беряпти.

Юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлардан туман аҳолиси рози эканлигини билдирмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шуҳратбек Абдураҳмонов Универсал спорт саройида бўлди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят ҳокими Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Жараёнда бирлашмада фаолият олиб бораётган шифокорлар билан сухбатлашиб, уларга ва даволанаётган беморларга янада қулай шароитлар яратиш юзасидан кўрсатмалар берилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Kun.uz нашрида “Андижонда 700 гектар ғалла сувсизликдан нобуд бўлиши мумкин” сарлавҳаси остида эълон қилинган мақола юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Савай насос станциясига 650 гектар экин майдонлари боғланган бўлиб, шундан 270 гектарини ғалла майдонлари ташкил этади.

Савай насос станциясидан 1 та агрегат юргизилиб, 120 гектар ғалла майдони суғорилди.

Насос станцияларни юргизиш учун электр энергия миқдорининг чекланганлиги туфайли қўшимча 2 та насос агрегатини юргизиш имконияти бўлмай турганди.

Бугуннинг ўзида 2 та агрегат юргизилиб, сув ғалла майдонларини суғориш учун йўналтирилди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мамлакатимизда аҳоли сонининг ўсиши натижасида тиббий ёрдамга бўлган эҳтиёж ҳам ортиб бормоқда.

Шуни ҳисобга олиб, тез тиббий ёрдам сифати ва хизматини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Республика тез тиббий ёрдам маркази Андижон филиалида бўлиб, муассаса ходимлари яратилган шароитларни кўздан кечирди.

Шунингдек, жараёнда марказ учун келтирилган махсус жиҳозланган, ҳар бири 336.5 миллион сўм бўлган 21 та тез тиббий ёрдам автомобилларини топширди.

Бу эса аҳолига тез тиббий ёрдам кўрсатишда муҳим аҳамият касб этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ҳар бир ҳудуднинг қиёфасига кўрк бағишловчи жиҳатлардан бири бу йўллардир. Сўнгги йилларда вилоятимизнинг ҳар жабҳасида бунёдкорлик ишлари билан бир қаторда йўл инфратузилмасини янада яхшилаш, йўллар қуриш, умуфойдаланувдаги автомобиль йўлларини таъмирлаш масалаларига барча ҳудудларда алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жумладан,айни бугунда Жалақудуқ туманида ҳам йўлсозлар томонидан салмоқли ишлар бошлаб юборилди.Андижон вилояти автомобиль йўллари бош бошқармаси назорати остида туман ҳудудидан ўтган давлат аҳамиятидаги 4Р-135 "Андижон-Тешиетош-Ойим-Қўрғонтепа-Жалақудуқ-А-373 йўли" автомобиль йўлининг 20-40 км оралиғида Жалақудуқ ва Андижон тумани йўлсозлари томонидан жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Мавжуд чуқур-чаноқлар асфальт қопламаси ёрдамида таъмирланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok