Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Forwarded from Notarius Otaxo'jayev
Бугун Андижон шаҳридаги савдо-саноат палатаси биносида фуқаролар учун сайёр қабул бўлиб ўтди.

Қабулда вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари, корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этдилар.

Шунингдек, вилоятимизнинг барча ҳудудларида сайёр қабуллар ташкил этилди

🔹Андижон шаҳар

🔹Хонобод шаҳар

🔹Андижон тумани

🔹Асака тумани

🔹Балиқчи тумани

🔹Булоқбоши тумани

🔹Бўстон тумани

🔹Жалақудуқ тумани

🔹Олтинкўл тумани

🔹Жалақудуқ тумани

🔹Избоскан тумани

🔹Хўжаобод тумани

🔹Улуғнор тумани

@andijan_inform
Янгиланаётган Конституция – Янги Ўзбекистон асоси

Андижон шаҳридаги 31-умумтаълим мактабида ушбу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Унда шаҳардаги маҳаллаларнинг хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.

Тадбирда вилоят юридик техникум директори Дилшодбек Юлдашев ҳамда шаҳар адлия бўлими бошлиғи Камолиддин Амановлар томонидан Конституциявий қонун лойиҳаси, мазкур ҳужжатнинг аҳамияти, муҳим жиҳатлари ҳақида маълумотлар берилди.

Унда энг аввало “Инсон қадри учун” ғояси устувор йўналиш сифатида белгиланганлиги, «давлат–жамият–инсон» тамойили «инсон–жамият–давлат» деб ўзгартирилаётганлиги таъкидланди.

Шунингдек, референдум, унда кимлар иштирок этиши ва овоз бериш тартиби ҳақида тушунчалар берилди.

Тадбирда иштирокчилар қонун лойиҳаси юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоблар олди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“Конституция – келажагимиз кафолати”шиори остида ўқув-семинари ташкил этилди.

Избоскан туман адлия бўлими томонидан Избоскан тумани хотин-қизлар фаоллари иштирокида “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Қонуни лойиҳаси бўйича ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда туманда фаолият олиб бораётган 63 нафар хотин-қизлар фаоллари ва туман оила ва хотин қилар бўлими ходимлари иштирок этишди. Семинар иштирокчиларига Янгиланаётган Конституция тараққий этган давлат - Янги Ўзбекистонни қуриш ғояси атрофида бутун жамиятимизни жипслаштириши, унда барча қатлам манфаатлари инобатга олинганлиги, лойиҳани ишлаб чиқишда кенг жамоатчилик, сиёсий партиялар, жамоат ташкилотлари, экспертлик ва илмий доиралар вакиллари, зиёлилар фаол иштирок этганлиги тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️⚡️⚡️Диққат! Бу айнан Сиз учун!

Кўчмас мулк сотиб олмоқчимисиз? Бу борада Сизда муаммолар бўляптими?

e-auksin.uz савдо платформаси айнан Сиз учун. Юқоридаги лавҳада Андижон вилоятидан сотувга қўйилган кўчмас мулклар билан танишинг!!!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сўнгги йилларда мамлакатимизда пиллачилик тармоғини ривожлантириш борасида ҳам чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Пиллачиликда озуқа база мустаҳкам бўлса, шундагина ҳосилдорлик ортиб, кўзланган мақсадга эришилади.

Андижон вилоятида қайта ишлашга берилган жами 5 минг 71 гектар майдонда тутзор ташкил қилиш режалаштирилган.

Тутзорларнинг 720 гектари Марҳамат тумани улушига тўғри келади.
Айни кунларда пиллачилик кластерлари томонидан туманнинг Й.Оҳунбобоев массиви адирликларида янги тут кўчатлари плантацияларини барпо этиш ишлари қизғин бошланди. Қисқа фурсатда адирликнинг 100 гектарига 500 минг тупдан зиёд озуқабоп тут кўчатлари ўтқазилади.

Албатта тутзорларни кенгайтириш, ипак қурти уруғи ва пилла етиштириш, қайта ишлаш корхоналарини хом ашё билан мунтазам таъминлаш борасидаги имкониятларни янада оширади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok