Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
🔸22-март- Маҳалла куни муносабати билан байрам тадбири ўтказилди.

🔻Бугун тоғ ён бағрида жойлашган “Йигитпирим” зиёратгоҳида 22-март- Маҳалла куни муносабати билан байрам тадбири ташкил қилинди. Тадбирга барча маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари, хотин қизлар фаоллари, ёшлар етакчилари ва маҳалла отинойилари таклиф этилди, байрам дастурхони ёзилди.Тадбирда туман ҳокими Ўткирбек Мамуров иштирок этиб, барчани Маҳалла куни билан муборак этди. Уларни туман ривожи ва оилалар тинчлиги, туман ободлиги ва фаровонлиги йўлидаги меҳнатлари учун миннатдорчилик билдирди. Маҳалла фаолларига туман ҳокимининг эсдалик совғаларини топширди.

👉http://t.me/buloqboshipress
Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан Балиқчи туманидаги 66 та маҳалла фуқаролар йиғинларида 22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" кенг нишонланмоқда.

Маҳаллаларда Наврўз сайли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанлари учун "Суннат тўйи" ўтказилмоқда.

Ботир маҳалла фуқаролар йиғини тадбиркор томонидан бунёд этилган бинода фаолият бошлади. Очилиш маросими Наврўз байрами билан уйғун бўлди.

Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов маҳаллаларда ўтаётган Наврўз сайилларида қатнашди. Кўклам юртимизга тинчлик, тотувлик, қут - барака олиб келишини тилаб дуога қўл очилди.

Telegram | Instagram | YouTubeFacebook |