Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.36K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги тадбиркорларнинг «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар фаолияти янада кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 май куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳудудларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва оилаларни камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун учта йўналиш – саноатни ривожлантириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Андижон вилояти Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерларни фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 100 гектар ерга интенсив балиқ етиштириш ишларини бошлаб юборилди.
Дастлабки иш жараёнлари балиқчилик кластерларини ташкил қилиш учун мўлжалланган лойиҳалар билан танишди. Улуғнор туманида мавжуд ерлар ҳолати ўрганилиб, белгиланган ҳудудлар ажратилди. Ушбу майдонни балиқчиликка мослаштириш, сув чиқариш ва электр тармоғини тортиб келиш мақсадида симёғочлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Белгиланган мақсадли ишлар натижасида ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш ва оилалар камбағалликдан чиқариш асосий мақсад қилиб олинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизда Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 75 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган байрам тадбирларида иштирок этмоқда.
Давлатимиз раҳбари ушбу шонли сана муносабати билан пойтахтимизда барпо этилган Ғалаба боғига ташриф буюрди ва «Матонат мадҳияси» ёдгорлик мажмуасига гулчамбар қўйди.

Президент Шавкат Мирзиёев принимает участие в праздничных мероприятиях по случаю Дня памяти и почестей и 75-й годовщины Победы во Второй мировой войне.
Глава государства посетил Парк Победы, созданный в столице в честь этой славной даты, и возложил цветы к мемориальному комплексу «Ода стойкости».

#Mirziyoyev #9may #Galababogi #Matonatmadhiyasi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter