Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.3K subscribers
44.1K photos
5.17K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Вилоят раҳбари шу куннинг ўзида Андижон шаҳридаги Нодирабегим боғида ташкил этилган Наврўз сайлларида иштирок этди.

Вилоят хокими мазкур сайлларга келган барча фуқароларимизни байрам билан табриклади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинобод шаҳарчасида ўзгача Наврўз сайли бўлиб ўтди

Балиқчи тумани Чинобод шаҳарчасидаги Наврўз сайли аҳоли кайфиятини янада кўтаришга хизмат қилди.

Юрт суйган ҳофизлар, ҳудуд бадиий дасталарининг дастури намойишидан олдин туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов йиғилганларни баҳор байрами билан қутлади.

Маҳаллалар вакиллари баҳорий таомлар, миллий ўйинларимизни намойиш қилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Избоскан туманида 8 тонналик мега сумалак тайёрланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
22 март — "Маҳалла тизими ходимлари куни"

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон маҳалла тизими ходимлари ва фаолларига табрик

Поздравление работникам и активистам системы махалли Узбекистана

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Жалақудуқ туманидаги 63 та маҳалла фуқаролар йиғинининг барчасида сумалак базми сайиллар бўлиб ўтди.

Бундан ташқари, 22-март "Маҳалла тизими ходимлари куни" ҳам кўтаринкилик билан  кенг нишонланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАРҲАМАТ ТУМАНИДА «МАҲАЛЛА ТИЗИМИ ХОДИМЛАРИ КУНИ» ЮҚОРИ КАЙФИЯТДА ЎТКАЗИЛДИ

Бугун 22-март «Маҳалла тизими ходимлари куни» тумандаги «Бобохуросон» МФЙ ҳудудида жойлашган «Бобохуросон ота» зиёратгоҳида ҳам юқори савияда ўтказилди.

Ушбу тадбирда туман ҳокими Б.Юлдашев ҳамда тумандаги секторлар раҳбарлари иштирок этиб, маҳалла тизимида фаолият олиб бораётган ходимларни бугунги байрам билан муборакбод этиб, бундан кейинги фаолиятларида ҳам муваффақиятлар тиладилар.

Мазкур зиёратгоҳда ҳам эҳсон сифатида миллий таомларимиздан палов ҳамда чалпаклар қилиниб, тадбирда иштирок этаётган нуронийлар, маҳалла фаоллари учун дастурхон ёзилди.

Тадбир иштирокчилари юртимизга тинчлик-фаровонлик, юртбошимиз ва халқимизга соғлик-саломатлик, элимиз дастурхонига тўкин-сочинлик, экинларимизга қут-барака тилаб, дуои-фотиҳалар қилдилар.

«Маҳалла тизими ходимлари куни» туманимиздаги барча 48 та маҳалла фуқаролар йиғинларида юқори кайфиятда ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok