Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Аҳоли фаровонлигини юксалтириш, оилаларни камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди.
Бунинг учун учта йўналиш – саноатни ривожлантириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича вазифалар белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по мерам увеличения экономического потенциала Андижанской, Навоийской и Сурхандарьинской областей.
Отмечена необходимость повышения благополучия населения, выведения семей из бедности.
Для этого определены задачи по трем направлениям – развитию промышленности и глубокой переработке сырья, улучшению сервиса, наращиванию производства сельхозпродукции.

#Mirziyoyev #videoselektor #iqtisodiyot #hududlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бу хавф бутун дунёда бартараф этилмас экан, хотиржамликка берилишга асло ҳақимиз йўқ

Шавкат Мирзиёев: Мы не имеем права предаваться спокойствию, пока эта угроза не будет устранена во всем мире

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Forwarded from Times.uz
⚡️РЕСПУБЛИКА МАХСУС КОМИССИЯСИ АХБОРОТИ

Республика махсус комиссияси айрим фуқаролар ва жамоат ташкилотлари томонидан 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларимизни ушбу байрам муносабати билан табриклаш ва уларнинг ҳолидан хабар олиш юзасидан берилаётган кўплаб саволлари бўйича қуйидагиларни маълум килади:

Бугунги кунда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо ва бошқа кўплаб хорижий мамлакатлар томонидан 9 май куни байрам тадбирлари ўтказишда фуқароларнинг жамоат жойларида тўпланиши бўйича қатъий чекловлар қўлланилаётганлиги, шунингдек, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига асосан коронавирус инфекцияси билан касалланиш ёши катталарда оғир кечишини инобатга олиб,

☝️ ҳудудларда "яшил", "сариқ" ва "қизил" тоифаларга ажратган ҳолда табақалаштирилган карантин чекловларидан қатъий назар,

‼️ барча ҳудудларда 9 май — Хотира ва қадрлаш кунида оммавий тадбирларни ўтказиш ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ёши улуғ фахрийларнинг ҳолидан хабар олиш ТАҚИҚЛАНАДИ ва барчамиз учун улуғ ушбу байрамни фақат оила даврасида нишонлаш тавсия этилади.

〰️〰️〰️〰️

Таъкидлаш жоизки, иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини байрам муносабати билан табриклаш ва рағбатлантириш тадбирлари санитария талабларига риоя қилган ҳолда давлат ташкилотлари томонидан амалга оширилиши таъминланади.

🔘 Бундан ташқари, коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида жамоат жойларида ҳаракатланишда, савдо дўконлари ва бошқа жойларда 2 метрлик ижтимоий масофани сақлаш, шунингдек, уч кишидан кўп шахсларнинг тўпланиши бўйича талаблар сақланиб қолганлиги, ушбу талабларни бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишга сабаб бўлиши мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 7 май куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида коронавирус пандемиясига қарши кураш борасида мамлакатимизда амалга оширилаётган ишлар хусусидаги алоҳида таъкидлаб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда каронавирус юқтириб олган фуқаролардан яна 2 нафари буткул соғайди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоятидаги тадбиркорларнинг «Саховат ва кўмак» умумхалқ ҳаракати доирасида эҳтиёжманд оилаларга ёрдам кўрсатилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерлар фаолияти янада кенгайтирилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилнинг 7 май куни Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятлари туман ва шаҳарларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Ўтказилган видеоселектор йиғилишида Андижон, Навоий ҳамда Сурхондарё вилоятларининг иқтисодий салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари бўйича ҳудудларда аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва оилаларни камбағалликдан чиқариш зарурлиги таъкидланди. Бунинг учун учта йўналиш – саноатни ривожлантириш ва хомашёни чуқур қайта ишлаш, хизмат кўрсатишни яхшилаш, қишлоқ хўжалигида маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтириш бўйича алоҳида вазифалар белгиланди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда Андижон вилояти ҳокими ташаббуси билан Андижон вилояти Улуғнор туманида балиқчиликка ихтисослашган кластерларни фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 100 гектар ерга интенсив балиқ етиштириш ишларини бошлаб юборилди.
Дастлабки иш жараёнлари балиқчилик кластерларини ташкил қилиш учун мўлжалланган лойиҳалар билан танишди. Улуғнор туманида мавжуд ерлар ҳолати ўрганилиб, белгиланган ҳудудлар ажратилди. Ушбу майдонни балиқчиликка мослаштириш, сув чиқариш ва электр тармоғини тортиб келиш мақсадида симёғочлар ўрнатиш ишлари амалга оширилди.
Белгиланган мақсадли ишлар натижасида ҳудуддаги аҳолини иш билан таъминлаш ва оилалар камбағалликдан чиқариш асосий мақсад қилиб олинган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram