Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Ҳудудларда "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида ишлар давом этмоқда

Куни кеча Қўрғонтепа туманида Ички ишлар вазири ўринбосарининг тегишли фармойишига асосан Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан "Маҳаллабай" ишлаш тизими асосида ҳудудларга бириктирилган ЙПХ инспекторлари фаолияти маҳаллалар кесимида таҳлил қилинди.

Маҳалла фуқаролар йиғини раиси, профилактика нозири ва фаоллар иштирокида давра суҳбатлари ташкил этилиб, ҳудудларни квадратларга ажратган ҳолда ишлар самарали ташкил этилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси: янги мавсум тадбирлари

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бугун ҳар бир маҳалла, ҳар бир хонадон обод бўлмоқда.

Аҳолининг яшаш шароитлари яхшиланиб, эртанги кунга бўлган ишончи ортмоқда.

Бугунги кунда Андижон туманида амалга оширилаётган ишлар сўзимиз исботи десак, асло муболаға бўлмайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бўстон тумани туман сектор раҳбарлари, барча корхона ва ташкилотлар масъуллари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасида фаоллик билан қатнашиб, ўз ҳиссаларини қўшиб келмоқда.

Жумладан, айни шу мақсадда туманда жойлашган спорт мажмуаси автотураргоҳида туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари ва барча масъуллар, тумандаги ташкилотларнинг масъул раҳбарлари иштирокида йиғилиши бўлиб ўтди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Юртимизда Наврўз байрами шукуҳи кезмоқда. Вилоятимизда ҳам байрамни кўтаринки руҳда ўтказиш учун чора-тадбирлар асосида иш ташкил этилмоқда.

Вилоятимизнинг барча туманлари ҳамда Андижон шаҳридаги оммавий байрам тадбирлари ўтказилиши белгиланган ҳудудларда арзонлаштирилган савдо ярмаркалари ташкил этилиб, турли кўнгилочар тадбирлар ўтказиш белгиланган.

Шу муносабат билан вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Д. Каримов Андижон шаҳридаги Баркамол маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида мутасадди ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказди.

Жараёнда Андижон шаҳридаги 14 ҳудуд, туман ва шаҳар деҳқон бозорлари ҳамда марказларда арзонлаштирилган савдо ярмаркаларини ташкил этиш ҳамда маҳсулотларни арзон нархларда сотиш, аҳолига сифатли ва юқори савияда хизмат кўрсатиш муҳим жиҳатлардан эканлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ҳудудларга масъуллар бириктирилди.
16 мартдан 22 мартгача давом этадиган байрам ярмаркаларида деҳқон-у боғбонлар томонидан етиштирилган 35 турдаги қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамюртларимизга арзонлаштирилган нархларда тақдим этилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok