Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.18K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Бугун, Наврўз умумхалқ байрами арафасида мамлакатимизнинг 15 та шаҳрида 50 мингдан зиёд югурувчи иштирокида “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

«Бир ватанда, бир вақтда, бир масофага, бир мақсадда – бирга югурамиз!» шиори остида ўтказилган марафон Андижон шаҳрининг Ўзбекистон кўчаси бўйлаб ўтказилди.

Эътиборлиси, ушбу мусобақада вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигида андижонлик етти ёшдан етмиш ёшгача бўлган спортсевар минглаб инсонлар финишга биринчилар қаторида етиб боришга ҳаракат қилдилар.

Иштирокчиларни Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғи олдида кенг жамоатчилик вакиллари мусиқа садолари остида, олқишлар билан кутиб олдилар.

Ғолибларни тақдирлаш маросимида вилоят раҳбари спорт ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланлигини таъкидлаб, барчага соғлик-саломатлик тилади.

Спорт соҳасидаги ютуқлар, шубҳасиз, барча фуқароларда ватанпарварлик руҳини мустаҳкамлаш учун хизмат қилиши хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, ёшларга халқаро мусобақаларда омад тилаб, ғолиб ва иштирокчиларга ҳамда спорт фаҳрийларига эсдалик медаллари ва совғаларни тантанали топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Айни кунларда «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан Хонобод шаҳридаги маҳаллаларда «Сумалак сайли» тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Диққат, бу муҳим!

Сув тармоқларига ноқонуний уланиш жиноят ҳисобланади

Бу ҳақида Олий Мажлис Сенатининг ўттиз еттинчи ялпи мажлисида маълум қилинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Яшил маконга айланаётган Қўрғонтепа

Юртимизда кўклам баҳор ифори жўш уришни бошлаган кундан - то ҳозирги вақтгача, Қўрғонтепа табиати ҳар куни минглаб кўчатларга бойиб бормоқда.

Куни кеча тумандаги кўплаб ташкилот ва муассасалар, фаоллар ва меҳнаткашлар иштирокида “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати бўйича навбатдаги эзгу вазифалар амалга оширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Балиқчи туман Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида мавжуд қабристонлар сони 59 та бўлиб уларнинг ҳудуди 189.5 гектарни ташкил этади.

Жорий йил қабристонларда 20 минг тупдан зиёд турли хил манзарали дарахтларга шакл берилди, оқланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 2022 йил 26 апрель кунги 212-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Мудофаасига кўмаклашувчи "Ватанпарвар" Андижон вилоят ташкилоти Жалақудуқ тумани ўқув-спорт техника клубида туман халқ таълими бўлимига қарашли умумтаълим мактаблари синфлари ўртасида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ва бошқа мутассади ташкилотлар билан ҳамкорликда ўқувчилар ўртасида “Яшил чироқ” мусобақаларининг мактаблар аро I-босқичи ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Марҳамат тумани Ободонлаштириш бошқармаси тасарруфида мавжуд қабристонлар сони 64 та бўлиб, уларнинг ҳудуди 182,41 гектарни ташкил этади.

Жорий
йил қабристонларда 14 минг тупдан зиёд турли хил манзарали дарахтларга шакл берилди, оқланди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туманида Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўриш, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш мақсадида маҳаллалар, аҳоли турар жойлари, ўкув масканлари, дафн этиш жойларида ҳашарлар ўтказилди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда “Янги Нафас” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида Табиат ресурслари вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан «Андижон-Кулла» йўналишидаги магистраль йўл четларига 200 тупдан ортиқ арча кўчатлари экилди.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш акциялари барча ҳудудларда давом этмоқда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok