Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Саҳарликка кун бўйи энергия билан таъминлайдиган ловия шўрва тайёрланг

Уни тайёрлаш учун бизга қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

- Қиймали аралашма (қиймалагичдан чиқарилган гўштга пиёз, туз ва зираворлар қўшилган) – 240 гр
- Ловия (консервалангани бўлса яна яхши) – 800 гр
- Гуруч – 150 гр
- Ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ
- Сув – 4 стакан
- Кўкатлар
- Туз ва зираворлар

Тайёрланиш жараёни:

1. Қозонга ўсимлик ёғи солиб қиздиринг.
2. Қиймали аралашмани солинг ва уни жигарранг бўлгунича тахминан 5 дақиқа қовуринг.
3. Ловия ва гуруч солинг, устида сув қуйиб қайнатинг.
4. Қайнаб чиққанидан кейин оловни пасайтириб, қозон қопқоғини ёпинг, таом паст оловда милтиллаб қайнасин.
5. Тайёр бўлган таом устини бир қошиқ майонезга аралаштирилган кўкатлар билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!

Ушбу шўрва енгил ҳазм бўлади, витаминларга бой ва мазалилиги билан ўзига хосдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2020 йил 4 май куни ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган “Андижонда Сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Батафсил:

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши аввалида эпидемияга қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Сардобадаги техноген офат нафақат аҳолимизга, қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам зиён етказганидан афсус билдирилди, талафот оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришимиз ҳам таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании отдельно остановился на проводимой работе по противодействию коронавирусной инфекции, а также чрезвычайным происшествиям в Бухарской и Сырдарьинской областях.
Глава государства с сожалением отметил в частности, что техногенная катастрофа в Сардобинском водохранилище нанесла ущерб не только нашему населению, но и казахстанским соседям, выражена готовность оказать помощь в ликвидации последствий стихии.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaat #favquloddavaziyat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Навбатдаги кўмак карвони Сирдарёга йўл олди

Жорий йилнинг 5 май куни Сирдарёлик ҳамюртларимиз учун Андижон вилояти ҳокимлигининг жами 6 млрд сўмни ташкил этадиган навбатдаги инсонпарварлик кўмаги юборилди. Kўмак карвонида ноозиқ-овқат махсулотлари, кийим кечаклар, бирламчи эҳтиёж учун зарур бўлган резина оёқ кийимлари мавжуд

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қийинчиликларга қарамай, халқимиз синовлар олдида ўзини йўқотиб қўймади

Шавкат Мирзиёев: Несмотря на трудности, наш народ не растерялся перед лицом испытаний

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #karantindanchiqish

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Андижонда коронавирус юқтириб олган 6 нафар фуқаро буткул соғайди

Бугун, 6 май Андижон шаҳридаги вилоят юқумли касалликлар шифохонасида коронавирус инфекциясига чалинган навбатдаги 6 нафар бемор буткул соғайди.

Шифо топган фуқаролар коронавирус инфекциясига чалинган беморлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган.

Улар вилоят ҳокимлиги ҳамда соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитация учун кузатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Юртимизда шу йилнинг 21-апрелидан айни кунгача "COVID-19" инфекциясидан бутунлай соғайганлар сони касаллик қайд этилган кўрсаткичга нисбатан юқори бўлмоқда.

Манба: ССВ

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Навбатдаги кўмак карвонида эҳтиёж учун зарур бўлган резина оёқ кийимлари Сирдарёга йўл олди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Бугунги куннинг яна бир қувончли хабари!

Андижонда каронавирус юқтириб олган фуқаролардан яна 7 нафари буткул соғайди

Беморларнинг 4 нафари эркак, 3 нафари аёл кишилардир. Уларнинг барчаси Андижон шаҳридан,

Соғайганларнинг 1 нафари врач, 1 нафари кичик тиббий ходим бўлиб, энг ёши каттаси 53 ёшда, энг кичиги эса 3 ёшда.
Бугунги кунга қадар вилоят бўйича жами 165 нафар фуқаролар касалликни юқтириб олган бўлиб, уларнинг 133 нафари буткул соғайди.
Ҳозирда шифохонада 32 нафар беморлар даволанмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
“Яшил” ҳудудларда муайян фаолият турларини амалга оширишга рухсат берилади (берилмайди)

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram