Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.19K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Марҳамат туманида «Долзарб уч кунлик» кўчат экиш ва тарқатиш акцияси эълон қилинди.

Шунга кўра, 9-10-11 март кунлари туманни янада обод қилиш мақсадида эрта тонгдан сектор раҳбарлари бошчилигида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари биргаликда туманимиздаги «Пахтакор» МФЙ ҳудудида жойлашган «Буюк Маскан» эко боғида кўчат экиш ишларини бошлаб юбордилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Давлат мактабгача таълим ташкилотларида кўчат экиш акцияси ўтказилди.

Ушбу акцияда вилоят Мактабгача таълим бошқармаси бошлиғи А.Азимов Мактабгача таълим бўлими раҳбари ҳамда ташккилот болажонлар иштирок этдилар.

Туман билан бир қаторда ҳар бир ташкилотларни яшил маконга айлантириш йўлида қилинган мазкур жараён давомида 50 туп мевали ва манзарали кўчатлар экилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таълим муассасаларида ўқувчиларни сифатли таълим олишлари йўлида етарли шарт-шароит ва қулайликлар яратиш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилмоқда.

Бугун Хўжаобод туманидаги 14 ҳамда 31-умумтаълим мактабларида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича семинар ташкил этилди.

Ушбу семинарда туман ҳокими Ў.Шукуров бошчилигида тумандаги умумтаълим мактаблари директорлари ҳамда соҳага алоқадор масъул раҳбарлар иштирок этишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok