Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.19K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Шаҳрихон туманида ҳам "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари қизғин давом этмоқда.

Туманда йўл бўйларига, ташкилот, корхона ва муассасалар, хонадонлардаги бўш ер майдонларига мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мазкур мукофот билан

🔹Абдукаримова Феруза Улуғбек қизи -
Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси

🔹Мухтархўжаева Дурдона Муталибжон қизи - Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университетининг Тошкент шаҳридаги филиали 2-босқич талабаси тақдирландилар.

Андижон вилояти ҳокимлиги Абдукаримова Феруза Мухтархўжаева Дурдонани юксак мукофот билан муборакбод этган ҳолда келгуси фаолиятига зафар тилайди.

Эслатиб ўтамиз ҳар икки номзод Андижон вилоятида истиқомат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Балиқчи туманида Яшил макон акцияси давом этмоқда.

Балиқчиликлар баҳор мавсумида 730 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экишни режалашган.

Бугун туман марказидан 200 минг тупдан зиёд кўчат ортилган машиналар маҳаллаларга йўл олди.

Маҳаллаларда кўчат экиш ишлари , баҳорги юмушлар уюшқоқлик билан ўтказилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида"ги қарорига мувофиқ мазкур мукофот билан икки нафар Андижонликлар тақдирлангани ҳақида маълум қилган эдик.

Шаҳрихон тумани, Найман маҳалласида истиқомат қилувчи, айни пайтда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институтининг 4-босқич талабаси Абдукаримова Феруза Улуғбек қизини тумани ҳокими Ҳ.Дадахонов кутиб олиб, унга туман ҳокимлигининг эсдалик совғаларини топширди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️Бугун Избоскан туманининг "Шермат Юсупов" массивидаги "Сабр-қаноат келажаги" фермер хўжалигида 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ишлари бошланди.

Мазкур жараёнда туман ҳокими, қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосар, кластер раҳбарлари ҳамда фермер хўликлари раҳбарлари иштирок этиб, бу йилги ҳосилнинг мўл бўлиши учун чигит экиш ишларини дуолар билан бошладилар.

Маълумот ўрнида, туманда 2023 йил ҳосили учун 7114 гектар майдонга чигит экиш режалаштирилган.

Шундан 2000 гектар плёнка остига, 5114 гектар очиқ майдонни ташкил этиб, мазкур чигитлар
🔹Андижон-35 нави - 3456.1 гектарга;
🔹Андижон-36 нави - 3657.9 гектарга уруғ қадаш белгиланган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok