Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
24.2K subscribers
44.2K photos
5.19K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
БАҲОРИЙ ДЕҲҚОНЧИЛИК ВА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИ ОЛДИДАН ИМОМ-ОТА ЗИЁРАТГОҲИДА ЭҲСОН ЎТКАЗИЛДИ

Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров туман сектор раҳбарлари билан бирга "Тош ота" маҳалласи ҳудудида бу йилги деҳқончилик ҳамда ерларга чигит экиш ишлари олдидан ташкил этилган тадбирда иштирок этишди.

Тадбирда сўз олган туман ҳокими деҳқончилик меҳнати оғир эканлигини, бироқ тўғри ҳаракат қилинса, ерга ўз вақтида уруғ қадалиб, агротехник тадбирлар олиб борилса, мўл ҳосил олинишини таъкидлади. Мавсум олдидан барча деҳқон ҳамда фермерларимизга қилинажак ишларига омад ва зафарлар тилади.

Шунингдек тадбирда туман ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, фермерлар, қишлоқ хўжалиги ходимлари иштирок этишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ОҚ ОЛТИНИ – ОЛТИНКЎЛДА, - ЧИГИТ ЭКИШ БОШЛАНДИ!

Бугун Олтинкўл туманидаги "QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ дала майдонида чигит экиш ишларини қисқа ва мақбул муддатларда сифатли экишга бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Жорий йилда Олтинкўл туманида чигит экишни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш мақсадида, мавсумга пухта ҳозирлик кўрилди. Тумандаги 144 та фермер хўжалиги ҳамда " QОDIR TEXTILE CLASTER" МЧЖ кластери томонидан 4740 гектар майдонга чигит экилиши мўлжаллаган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини ишончли таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш мақсадида "Хавфсиз ҳаёт учун" акцияси доирасида тарғибот тадбири ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, жонажон Ўзбекистонимизни янада обод этиш, кўкаламзорлаштириш ва табиатини асраб-авайлаш мақсадида юртимиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳаси эълон қилинди.

Ушбу акция доирасида вилоят халқ таълими бошқармаси жамоаси томонидан Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида “Бир мактабни боғ қиламиз” шиори остида, мактабнинг бўш турган ер майдонига, ушбу майдонга мос саналган дарахт кўчатларини экиш тадбири ташкил этилди.

Тадбирда иштирок этган вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Г.Омонова томонидан мана шундай акциялар нафақат мактабларни ободонлаштиришга, балки ўқувчи-ёшларларнинг ҳам табиатга бўлган муҳаббатларини оширишга ва уларда атроф муҳитни асраб-авайлаш туйғуларини шакллантиришга катта хисса қўшиши таъкидланди.

“Яшил макон” лойиҳаси доирасидаги “Бир мактабни боғ қиламиз” акциялари давом этмоқда...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, муҳтарам Президентимиз бундан 2 йил аввал бошлаб берган "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида республикамизнинг жуда кўп ҳудудларида ушбу лойиҳа акция сифатида ўтказилиб келинмоқда.

Бугун ҳам Избоскан туманида биринчилардан бўлиб мазкур акциянинг баҳорги мавсуми МЕГА тарзида бошланди.

Туман ҳокими ҳамда сектор раҳбарлари, 63 та маҳаллалар, 60 дан зиёд ташкилот ва корхоналар ушбу акцияни бошлаш ва туманни яшил маконга айлантириш борасида ушбу лойиҳага старт бердилар.

❗️Қизиғи шундаки, бугуннинг ўзида 115 та автомашиналарга юкланган 90 мингдан зиёд турли кўчатлар ҳамда манзарали буталар маҳаллаларга қараб йўл олди.

Бутун бошли йўлни тўлдириб ҳаракатланаётган автоуловлардаги кўчатлар туманнинг барча кўчаларига етказиб берилиши белгиланиб, маҳалла фаоллари ҳамда фуқароларимиз билан ушбу кўчатлар экилиши бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
БУГУН ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА ЯШИЛ МАКОН УМУММИЛЛИЙ ЛОЙИҲАСИ ҲАМДА ЧИГИТ ЭКИШ ИШЛАРИГА СТАРТ БЕРИЛДИ.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok