Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
45K photos
5.37K videos
9 files
11.9K links
Download Telegram
Учинчи кўмак карвони Сирдарёга йўл олди

Андижон вилоят ҳокимлиги ташаббуси ҳамда «SDK GROUP FILTR UZ» хорижий корхонаси томонидан Сирдарё вилоятида юз берган табиий ҳодиса оқибатида зарар кўрган аҳолига қурилиш моллари, кундалик эҳтиёж учун керак бўладиган хўжалик моллари, озиқ-овқат маҳсулотлари, ортилган навбатдаги учинчи автомашиналар карвони йўлга чиқди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Рўзанинг янада шифобахш бўлишини истайсизми?

Рамазонда тетик юришни истасангиз, албатта, фақат табиий егуликлар ва ичимликлар билан таомланишни тавсия қиламан. Фақат табиий! Бунда ҳар хил турдаги маҳсулотларни қўшиб истеъмол қилмасликка эътибор қаратиш лозим. «100 йил ортга қайтамиз» тартибига риоя қилиб, озиқ-овқатларни танлаш тавсия қилинади.

Нон ҳар доим дастурхонимизда бор ва бўлади, имкон қадар унинг маргарин ва бошқа четдан келаётган ёғлардан тайёрланганини истеъмол қилмасликни тавсия қиламан. Чунки у зарарли нон ҳисобланади. Ўзимизнинг сарёғда тайёрланган ёки парҳезбоп нонлар истеъмол қилиш тавсия қилинади.

Яна бир зарарли одат — кондиционерни жуда ҳам салқин қилиб олиш ҳисобланади: шамоллаб қолиш мумкин. Қолаверса, иссиқ ҳавода чиниқишни ўзи инсон организми учун кони фойдадир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook | Instagram |Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикасининг демографик ҳолати бўйича дастлабки маълумотлар

2020 йил 1 апрель ҳолатига

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Президенти Сооронбай Жээнбеков билан телефон орқали мулоқот қилди.
Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистонда Сардоба сув омборидаги фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш билан боғлиқ масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Состоялся телефонный разговор Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева с Президентом Кыргызской Республики Сооронбаем Жээнбековым.
Главы государств обсудили актуальные вопросы дальнейшего укрепления двусторонних отношений дружбы, добрососедства и стратегического партнерства.
Рассмотрены также вопросы, связанные
с ликвидацией в нашей стране последствий чрезвычайного происшествия на Сардобинском водохранилище.

#Mirziyoyev #muloqot #Qirgiziston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
🏙Оғиз ёпиш дуоси
«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»
Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

🌆Оғиз очиш дуоси
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».
Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим.
Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

Facebook
| Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Андижонда карантинга олинган 175 нафар ҳамюртларимиз ўз уйларига кузатилди

2020 йилнинг 23 апрель куни қўшни Қирғизистон Республикасида бўлиб турган 175 нафар Ўзбекистон фуқаролари “Дўстлик” чегара-божхона маскани орқали Андижон вилоятига олиб келиниб, Жаҳон саломатлик ташкилоти тавсиясига кўра, 14 кунлик карантинга олинган эди.
Карантинда бўлганларнинг 148 нафари эркак, 16 нафари аёл, 11 нафар вояга етмаган шахслардир. Уларнинг 48 нафари меҳнат миграциясида бўлиб турган Бухоро, Самарқанд, Жиззаҳ, Тошкент вилоятларида яшовчи фуқаролар бўлган.
14 кунлик кузатувда бўлган фуқароларимиз чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказилди. Махсус тестдан ўтказилиб текширилганда вирус аниқланмаганлиги ҳамда касаллик тарқатиш хавфи йўқлигини инобатга олиб улар оилалари бағрига қайтишга рухсат берилди.
Вилоят ҳокимлиги ва мутасадди ташкилотлар томонидан мазкур фуқароларнинг яшаш манзилларига соғ-саломат етиб олишлари учун барча шароитлар яратилиб, транспорт воситалари ажратилди.

Facebook | Twitter | Instagram |
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда карантинга олинган 175 нафар ҳамюртларимиз ўз уйларига кузатилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Саҳарликка кун бўйи энергия билан таъминлайдиган ловия шўрва тайёрланг

Уни тайёрлаш учун бизга қуйидаги маҳсулотлар керак бўлади:

- Қиймали аралашма (қиймалагичдан чиқарилган гўштга пиёз, туз ва зираворлар қўшилган) – 240 гр
- Ловия (консервалангани бўлса яна яхши) – 800 гр
- Гуруч – 150 гр
- Ўсимлик ёғи – 1 ош қошиқ
- Сув – 4 стакан
- Кўкатлар
- Туз ва зираворлар

Тайёрланиш жараёни:

1. Қозонга ўсимлик ёғи солиб қиздиринг.
2. Қиймали аралашмани солинг ва уни жигарранг бўлгунича тахминан 5 дақиқа қовуринг.
3. Ловия ва гуруч солинг, устида сув қуйиб қайнатинг.
4. Қайнаб чиққанидан кейин оловни пасайтириб, қозон қопқоғини ёпинг, таом паст оловда милтиллаб қайнасин.
5. Тайёр бўлган таом устини бир қошиқ майонезга аралаштирилган кўкатлар билан безанг.
Ёқимли иштаҳа!

Ушбу шўрва енгил ҳазм бўлади, витаминларга бой ва мазалилиги билан ўзига хосдир.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

2020 йил 4 май куни ижтимоий тармоқлар ва интернет сайтларида тарқалган “Андижонда Сартарошхоналар, меҳмонхоналар ва таксилар фаолиятига рухсат берилди” сарлавҳа остидаги хабарлар юзасидан Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Батафсил:

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилиши аввалида эпидемияга қарши кураш доирасида амалга оширилаётган ишларга ҳамда Бухоро ва Сирдарё вилоятларида юз берган фавқулодда ҳодисаларга яна бир бор алоҳида тўхталиб ўтди.
Сардобадаги техноген офат нафақат аҳолимизга, қўшни қозоқ биродарларимизга ҳам зиён етказганидан афсус билдирилди, талафот оқибатларини бартараф этишда ёрдам беришимиз ҳам таъкидланди.

Президент Шавкат Мирзиёев на видеоселекторном совещании отдельно остановился на проводимой работе по противодействию коронавирусной инфекции, а также чрезвычайным происшествиям в Бухарской и Сырдарьинской областях.
Глава государства с сожалением отметил в частности, что техногенная катастрофа в Сардобинском водохранилище нанесла ущерб не только нашему населению, но и казахстанским соседям, выражена готовность оказать помощь в ликвидации последствий стихии.

#Mirziyoyev #videoselektor #murojaat #favquloddavaziyat