Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Булоқбошида чигит экиш бошланди

Булоқбоши тумани 2022 йил баҳор ойида яхши ниятлар билан ерга чигит экилиб, йил давомида дехқонларимиз томонидан барча агротехника қоидалари асосида парваришланиб, вилоятда пахта тайёрлаш ва сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди.
Хар гектардан хосилдорликни ўртача 40 центнерга етказдилар.
Бугун Улуғбек массивидаги “Абдухошим Нурматов” фермер хўжалигида туман ҳокими Ў.Мамуров ҳамда сектор рахбарлари, мехнат фахрийлари, массив рахбарлари ва нуроний отахонлар иштирокида яхши ниятлар билан ерга чигит қадалди.

2023 йилда туманда 2385 гектар майдонга Андижон 35 навли чигит экиш режалаштирилган. Булоқбошилик пахтакорлар бу йил пахтадан юқори хосил олиш ва йиллик режани вилоятдаа биринчилардан бўлиб бажаришга қаттиқ бел боғлаганлар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қирғизистон Республикаси бош вазири бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди

Бугун Қирғизистон Республикаси бош вазири Акылбек Жапаров бошчилигидаги делегацияни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Шундан сўнг Делегация аъзолари Асака туманида жойлашган UZAUTO MOTORS АЖ автомобиль ишлаб чиқариш заводига ташриф буюрдилар.

Заводда замонавий ишлаб чиқариш техникалари ва автомобилларни йиғиш жараёнлари билан яқиндан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қирғизистон Республикаси бош вазири Акылбек Жапаров бошчилигидаги делегация Андижонга ташриф буюрди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok