Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ёнғиндан зарарланган том қисми қайта барпо этилмоқда.

Ёнғин кўп қаватли уйнинг том қисмини ўт ўчирилгунга қадар маълум даражада зарарлаган. Ҳозирги вақтда том қисми таъмирланмоқда ва қайтадан қурилмоқда.

Айни дақиқаларда барча керакли қурилиш материалларини келтириш бошланди ва бошқа иш жараёнлари олиб борилмоқда.

Мутасадди раҳбарлар мазкур ҳудуд аҳолиси билан бевосита мулоқотда бўлиб туришибди. Қўшимча кўмакка эҳтиёжи бўлган фуқароларга тегишли ёрдамлар кўрсатилмоқда.

Саҳифа: @sh_abdurahmonov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижонда "Халқаро хотин-қизлар куни" тантанали нишонланди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида"ги фармонига мувофиқ:

🎖"Меҳнат шуҳрати" ордени билан

🔹Андижон шаҳридаги «Сиёвуш голд транс» масъулияти чекланган жамияти ҳайдовчиси - Атабаева Оматхон Каримжановна

🎖"Дўстлик" ордени билан

🔹 Марҳамат туманидаги «Марҳамат 112-қурилиш» масъулияти чекланган жамияти пардозчиси - Рискулова Айногул Жунусовна

🎖II даражали "Соғлом авлод учун" ордени билан

🔹Андижон туманидаги 10-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернати директори - Дадабоева Манзура Олимжоновна

🎖"Шуҳрат" медали билан

🔹Андижон вилояти бош имом-хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси - Касимова Шоира Сатволдиевна

🔹Балиқчи тумани йўл хўжалиги пудрат таъмирлаш-фойдаланиш корхонаси ишчиси - Мехмонова Рўзихон Абдувалиевналар тақдирландилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли тумани ҳокимининг ўринбосари Гулжахон Хўжамберганова бошчилигида туманнинг фаол хотин-қизлари Андижонда бўлдилар.

Меҳмонлар Янги Андижон массивида қурилаётган кўп қаватли уйлар билан танишдилар. Сўнг, улар айни шу ҳудуддаги 55 - умумий ўрта таълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишдилар. Хабарингиз бор, мазкур муассасада ўқувчилар ҳам ўқиб, ҳам ҳунар ўрганиб борадилар.

Шунингдек, делегация аъзолари массивдаги "Best impex textile" тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхонасида бўлдилар.

Маълумот ўрнида корхонанинг лойиҳавий қиймати 64 миллиард сўмни ташкил этади. Яратилган иш ўринлари сони эса 2 мингтани ташкил этади.

Ташриф давомида Андижон туманидаги Садда таги маҳалласида ҳам бўлиб, у ерда амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Сирдарёлик фаол аёллар Янги Андижон массиви билан танишдилар

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидан келган фаол аёллар бугун Андижон вилояти ҳокими билан учрашдилар.

Уларга Янги Андижон массивининг қурилиш лойиҳаси таништирилди. Вилоят ҳокими уларни яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни" байрами муносабати билан самимий табриклади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Чегарадан ўтишдаги муаммо сабаб 7 йиллаб қариндошлар билан кўришолмадик”. Фуқаролар бемалол ўтиб-қайтаётган Андижондаги «Дўстлик» чегара постидан репортаж

Батафсил: daryo.uz

Видеолавҳа: https://youtu.be/uSacC_5XQl4?t=128

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok