Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб, юртимизда баҳорий ифода барқ ура бошлади.

Жумладан, Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар туман бўлимлари, Андижон шаҳрининг Истиқлол МФЙ ҳудудида "Био тех сервис" , шунингдек, Ёйилма МФЙларида "Шинам маҳалла" бошқарув сервис компаниялари ходимлари томонидан ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ҳудудлардаги кўп квартирали уйлар атрофлари тозаланиб, томорқа чегаралари (бетон тўсиқлар) оқланмоқда.

Дарахтларга шакл берилиб, гулзор ва унинг атрофларига мавсумий гуллар ҳамда райҳон кўчатлари экиляпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Избоскан туманидаги «Қашқарлик» маҳалла ҳудудида бўлиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат университетида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг 400 нафардан зиёд талаба-қизлари билан учрашув ўтказди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
МАКТАБДАН КАТТА ҲАЁТГА ҚАДАМ ҚЎЯЁТГАН ЁШЛАР БИЛАН МУЛОҚОТ...

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялаш, уларнинг ҳаётга мустақил қадам қўйишлари учун барча зарур шароитларни яратишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Андижон шаҳридаги 5 ва 48-умумий ўрта таълим мактабларида бўлиб, 11-синф битирувчилари ҳамда уларнинг ота-оналари билан мулоқот ўтказди.

Жараёнда вилоят раҳбари ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, орзу-умидларини рўёбга чиқариш масаласига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганлиги хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, ўқув-тарбия жараёнига илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, ўқитувчиларнинг жамиятдаги мавқейини юксалтириш орқали таълим сифатини ошириш ва бу борда устозлар олдидаги вазифалар ҳақида сўз юритди.

Мактаб битирувчиларини таълимнинг кейинги босқичига жалб этиш, касб-ҳунарга ўқитиш ва тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчи бўлган ёшларни қўллаб-қувватлаш муҳим жиҳатлардан эканлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишлар ҳақида мисоллар асосида сўз юритди.

Биритувчилар билан мулоқоти давомида уларнинг орзу-истакларини рўёбга чиқариб, қўлида ҳунари бор бир гуруҳ битирувчиларга тикув ва қандолатчилик дастгоҳларини топширди.

Шунингдек, барча ўқувчиларга омад тилаб, уларни доимо қўллаб қуватланшини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Гул ва кўчат етиштиришдан йилиги 200 миллион сўм даромад

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти бўйича 1697 та Тадбиркорлик учун Кўчма савдо жойлари Ижара ҳуқуқи билан савдога чиқарилди.
e-auksion.uz электрон савдо платформаси оркали шаффоф аукцион ва танловларда иштирок этинг

Андижон шаҳри (кўриш)
Андижон тумани (кўриш)
Асака тумани (кўриш)
Булоқбоши тумани (кўриш)
Балиқчи тумани (кўриш)
Бўстон тумани (кўриш)
Избоскан тумани (кўриш)
Жалақудуқ тумани (кўриш)
Марҳамат тумани (кўриш)
Олтинкўл тумани (кўриш)
Пахтаобод тумани (кўриш)
Қўрғонтепа тумани (кўриш)
Улуғнор тумани (кўриш)
Шаҳрихон тумани (кўриш)
Хўжаобод тумани (кўриш)
Хонобод шаҳри (кўриш)

🛍E-AUKSION мобил иловаси
📞
+998 (74) 223 22 12

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, юртбошимизнинг Андижон вилоятига ташрифи давомида Андижон туманидаги 55-умумтаълим мактабида ўқувчи-ёшларни "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича Андижон тажрибаси билан танишди.

Ўқувчиларни касб-ҳунарга йўналтириш бўйича "Андижон тажрибаси"ни янада оммалаштириш мақсадида бошқарма бошлиғи жорий йилнинг 3-март куни Андижон шаҳридаги 37-умумтаълим мактаби битирувчилари ва уларнинг ота-оналари билан суҳбатда бўлди.

Мулоқотда битирувчиларни олий таълим муассасаларига киришлари билан бир қаторда қизиқишларига қараб касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ота-оналар билан ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштириш бўйича фикрлар билдирилиб, ота-оналар таклифлари тингланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok