Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.2K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Бугун, 2 март куни Андижон давлат университетида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг 400 нафардан зиёд талаба-қизлари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, дастлаб вилоят раҳбари барча йиғилганларни нафосатли баҳорий айём, эзгулик ва гўзаллик тантанаси бўлган "8- март — Халқаро хотин-қизлар куни" билан вилоятимиз фаоллари, кенг жамоатчилик номидан самимий табриклади.

Вилоят ҳокими суҳбат давомида, талабаларни чуқур билим эгаллашга, изланишга чақириб, вилоят ҳокими сифатида бу борада керакли шароитларни янада яхшилашга ва яратишга доимо тайёр эканини билдирди.

Суҳбат чоғида ёшларни илм-фан, санъат ва адабиёт каби соҳаларда эришаётган ютуқлари ҳақида гапириб берди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати ва Мудофа вазирлиги буюртмасига асосан, Ўзбекистон миллий Кинематография агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда “Дилшод медиа” студияси ҳамкорлигида суратга олинган “Аёл қисмати” фильмида алданиб, уруш олови ёниб турган юртларга бориб қолган аёлнинг аянчли тақдири акс этган кинофильмни томоша қилдилар.

Ушбу фильм йиғилганларни диний-экстремизмнинг жирканч кўринишлари ҳақида кенг тушунча ҳосил қилишга, қолаверса, уларнинг қалбида тинч ва фаровон ҳаётимизга шукроналик, Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Учрашув якунида барча қизларга вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Жойларда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари бошланиб, юртимизда баҳорий ифода барқ ура бошлади.

Жумладан, Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда унинг шаҳар туман бўлимлари, Андижон шаҳрининг Истиқлол МФЙ ҳудудида "Био тех сервис" , шунингдек, Ёйилма МФЙларида "Шинам маҳалла" бошқарув сервис компаниялари ходимлари томонидан ҳам ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари жадаллик билан олиб борилмоқда.

Ҳудудлардаги кўп квартирали уйлар атрофлари тозаланиб, томорқа чегаралари (бетон тўсиқлар) оқланмоқда.

Дарахтларга шакл берилиб, гулзор ва унинг атрофларига мавсумий гуллар ҳамда райҳон кўчатлари экиляпти.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Мактабгача таълим бошқармаси томонидан Избоскан туманидаги «Қашқарлик» маҳалла ҳудудида бўлиб, ҳудуддаги кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олинди.

Мазкур маҳалладаги фуқароларнинг мурожаатлари тингланди, улардаги мавжуд муаммолар ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат университетида Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов вилоятдаги барча олий таълим муассасаларининг 400 нафардан зиёд талаба-қизлари билан учрашув ўтказди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok