Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
26K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
СПОРТЧИ ЁШЛАРГА БАРЧА ШАРОИТЛАР ЯРАТИЛМОҚДА...

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ҳудудларда амалга оширилаётган ободонлаштириш, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари билан танишиб, мутасаддиларга тавсия ва кўрсатмалар бериб бормоқда.

Жараёнда Андижон олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида бўлиб, ҳудудда амалга оширилаётган таъмирлаш ва бунёдкорлик ишларини кўздан кечирди. Қурилиш ва таъмирлаш ишларини сифатли, белгиланган талаблар асосида якунига етказиш бош мақсад эканлигини хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ҳозирда ушбу марказ қошида “Ҳоким спорт мактаби” ташкил этилмоқда. Спортчиларни тайёрлаш марказида таълим ва тарбия олаётган 600 нафар ўқувчидан танлов асосида сараланган 250 нафари “Ҳоким спорт мактабида” машғулотларни давом эттиради.

Умумий лойиҳа қиймати 16 миллард сўм ташкил этган таъмирлаш, қурилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Маъмурият биноси, ўқув хоналари, тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, хоналар ақилли доска, замонавий компютерлар билан жиҳозланди. Чўмилиш ҳавзаси ва спорт монежи таъмирланмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари ёшлар билан мулоқот ўтказиб, уларнинг Жаҳон спорт ареналарида юртимиз байроғини юқори кўтаришлари учун барча шароитлар яратилишини билдирди.

Жараёнда вилоят ҳокими спортчи ёшларга таҳсил берувчи устоз-мураббий ва педагоглар ҳамда у ерда фаолият олиб борувчи шифокорлар билан ҳам сухбатда бўлди. Уларга спортчи ёшларнинг жисмоний, руҳий ҳамда илмий салоҳиятини юксалтириш энг муҳим масала эканлигини таъкидлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Олтинкўл туманида кўнгилли ёшлар томонидан баҳор фасли кириб келиши муносабати билан хашар ўтказилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг тегишли қарорига мувофиқ йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш бўйича "Маҳаллабай" ишлаш тизими жорий этилиб, 2023 йил 1 март кунидан бошлаб амалда тадбиқ этила бошлади

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимининг ташаббусига асосан Андижонда ободонлаштириш кўкаламзорлаштириш кўчат экиш 15 кунлиги эълон қилинди.

Баҳорнинг илк кунлариданоқ Улуғнор туманидаги маҳаллаларда фаолият олиб борувчи ёшлар етакчилари иштирокида ҳашар ташкил этилди.

Ариқ ва зовурлар тозаланиб дарахтларни оҳаклаш шакл бериш мевали ва манзарали кўчатларни экиш ишлари амалга оширилди.

Ҳашар сўнгида чалпаклар пиширилиб аҳолига тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов томонидан сўнгги йилларда вилоятимизни кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Андижон давлат университетида Табиий фанлар факультетининг "Яшил макон" волонтёрлари томонидан “Андижонни райҳонзорга айлантирамиз” акцияси юқори савияда ташкил этилди.

Ушбу акцияда "Яшил макон" волонтёрлари ва кўнгилли 25 нафар талабалар фаол иштирок этиб, университет ҳудудига райҳон уруғларини ҳамда турли хил манзарали гуллар экди.

Кўкаламзорлаштириш, яшил ҳудудларни кенгайтириш баҳорнинг энг муҳим тадбирларидан.

Наврўз айёмида амалга оширилаётган бундай хайрли ишлар туфайли юртимизда боғ-роғлар тобора кенгаймоқда.

Шу кунларда кўчат экиш, боғ ва гулзор яратишдек эзгу вазифа университетимизнинг барча профессор-ўқитувчилари ҳамда талаба-ёшларнинг бурчига айланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Яқинлашиб келаётган Наврўз умумхалқ байрамини кўтаринки руҳда ўтказиш бўйича, вилоят ҳокими томонидан берилган кўрсатмага мувофиқ, Табиат ресурслари вазирлиги Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан Андижон - Кулла магистраль йўлининг адирлик ҳудудида ободонлаштириш жараёнида фаол иштирок этдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok