Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
25.5K subscribers
44.2K photos
5.2K videos
9 files
11.5K links
Download Telegram
Андижон вилоятида "E-AUKSION" электрон савдо платформаси орқали тадбиркорлар учун ушбу мулкларни
📢 СОТИБ ОЛИШ ТАВСИЯ ЭТИЛАДИ !!!

🔷 Давлат активлари 64 та - (кўриш)
🔷 Давлат мулкини ижарага бериш 318 та - (кўриш)
🔷 Кўчмас мулк 164 та - (кўриш)
🔷 Автотранспорт 23 та - (кўриш)
🔷 Ер участкалари тадбиркорлик 1838 та- (кўриш)
🔷 Ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқи 21 та- (кўриш)
🔷 "Ўзпаxтасаноат" АЖ мол-мулклари 49 та - (кўриш)
🔷 Дарёлар ўзанларини тозалаш 4 та - (кўриш)
🔷 "Ўзагрокимёҳимоя" АЖ мол-мулклари 127 та - (кўриш)

🎞 Видео қўлланма

📞 +998 (74) 223 22 12
📞+998 (74) 223 21 22

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХАЛҚАРО ТУРНИРДАН НАВБАТДАГИ ҒАЛАБА

Айни кунларда Бирлашган Араб Амирликларининг Фужайра шаҳрида WKF карате бўйича “Ёшлар лигаси” халқаро турнир ниҳоясига етди.

Ёшлар олимпиядасига йўлланма тақдим этувчи мазкур турнирда Андижон вилоятидан 3 спортчи иштирок этиб, уларнинг 2 нафари совринли ўринларни қўлга киритди.

67 давлатдан 1000 дан ортиқ спортчилар татамига кўтарилган мусобақада Муроджон Мўйдинов шогирдлари, 14-15 ёш тоифасида Ҳумойин Ҳалимов (-52 кг) 2-ўринни эгаллаб, кумуш медални қўлга киритди.

Муҳаммадризо Абдулатипов (+70 кг) эса 3- ўрин билан бронза медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, спорчилар Жаҳон рейтингида юқори поғонага кўтарилдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент-Андижон-Тошкент йўналишидаги поезд энди Наманган орқали ҳаракатланмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эко акцияда иштирок этинг ва она табиатни биргаликда асранг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан бир қатор хотин-қизлар табрикланди.

Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси, Тиббий-ижтимоий хизматлар бўлими раҳбарияти яқинлашиб келаётган 8-март "Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан тизимдаги “Саховат” ва “Мурувват” уйларида яшовчи васийликга олинган, реабилитация ва протезлаш марказида даволанаётган ногиронлиги бўлган аёллар ва муассаса ишчи ходималарини байрам билан табрикладилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☝️ Конституциявий қонун лойиҳаси 6 турдаги экспертизадан, жумладан: лингвистик, юридик, гендер-ҳуқуқий, коррупсияга қарши, жамоатчилик ҳамда инсон ҳуқуқлари бўйича нормаларга мувофиқлиги бўйича экспертизалардан ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
☑️ Янгиланаётган Конституция авваламбор илгари амал қилиб келган “давлат – жамият – инсон” тамойилини “инсон – жамият – давлат” деб ўзгартириш, яъни энг аввало инсон манфаатини ҳар нарсадан устун қўйишни мақсад қилган. Жумладан, Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларда юзага келадиган қонунчиликдаги ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилиниши белгиланмоқда. Масалан, солиқ қонунчилигида бир-бирига номувофиқ бўлган нормалар вужудга келди. Бундай номувофиқликни, табиийки, солиқ органи давлат фойдасига, фуқаро эса ўз фойдасига талқин қилишни хоҳлайди. Конституцияга киритилаётган мазкур кафолат эса, бундай баҳсга нуқта қўяди ва номувофиқликлар давлатга эмас, балки инсон фойдасига ҳал этилади деб қатъий белгилайди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔘 Aҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини кучайтиришга қаратилган қўшимча нормалар киритилди. Жумладан, давлатнинг фуқароларни ишсизликдан ҳимоя қилиш ва камбағалликни қисқартириш чораларини кўришга оид вазифаларини назарда тутувчи янги модда киритилди. Бундан ташқари, мазкур моддага мувофиқ, давлат фуқаролар бандлигини таъминлаш учун уларнинг касбий тайёргарлиги ҳамда қайта тайёрланишини ташкил этиши ва рағбатлантириши назарда тутилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔹 Йиғилишда таъкидланганидек, фуқароларимизнинг уй-жойли бўлиш ҳуқуқи конституциявий даражада мустаҳкамланмоқда. Давлат уй-жой қурилишини рағбатлантириши ва уй-жойга бўлган ҳуқуқнинг амалга оширилишига шарт-шароит яратиши белгиланмоқда. Ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларни уй-жой билан таъминлашнинг қонуний асослари яратилмоқда.

🔹 Энг муҳими, Конституцияда ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга номувофиқ ҳолда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги аниқ равшан мустаҳкамланмоқда. Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши таъминланади.

🔹 Мазкур норманинг Конституцияга киритилиши бир неча йиллардан буён жамиятимизда ўткир муаммолардан бирига айланган “снос” билан боғлиқ муаммога нисбатан халқпарвар, мулкдорлар манфаатини ҳимоя қилувчи оқилона ечим бўлади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🔰 Қайд этилганидек, Конституциявий қонун лойиҳасида барча соҳаларда фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари таъминланишига эришиш масаласи устувор қўйилган. Шу нуқтаи назардан, унда солиқ ва йиғимлар адолатли бўлиши ва фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини амалга оширишига тўсқинлик қилмаслиги ўрнатилмоқда. Бозор муносабатлари тобора ривожланаётган шароитда ушбу норма барча фуқаролар, тадбиркорлар ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга хизмат қилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok