Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.6K subscribers
44.3K photos
5.21K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Жорий йилнинг 25 февраль куни Ҳукумат қарорларини ижроси юзасидан бир қатор мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида “Қурилиш соати” йиғилиши ўтказилди.

Йиғилишда биринчи бўлиб, Давлат раҳбарининг 2023 йил 16 февралдаги ПҚ-57-сонли қарорига асосан 2023 йилда қурилиб фойдаланишга топшириладиган кўп қаватли уй-жойларга 500 кВт қуёш панеллари ўрнатиш белгиланган.

Жумладан, Андижон шаҳрида 14 та уйларга 308 кВт, Андижон туманида 1 та уйга 22 кВт, Асакада 2 та уйга 40 кВт, Балиқчида 1 та уйга 20 кВт, Булоқбошида 1 та уйга 22 кВт. Избосканда 1 та уйга 22 кВт, Пахтаободда 1 та уйга 22 кВт, Шаҳрихонда 2 та уйга 44 кВт қуёш панеллари ўрнатилиши белгиланган.

Қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳоким ўринбосарлари шахсан жавобгарлиги таъкидлаб ўтилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрь кунги ПҚ-408-сонли ҳамда 2022 йилдаги Вазирлар Маҳкамасининг 670-сонли қарори ижроси юзасидан маҳаллаларда олиб борилаётган қурилиш ишларини жадаллаштириш ва аҳолини рози қилиш бўйича қолоқликларни бартараф этиш юзасидан муҳокама ўтказилди.

2022 йилда фойдаланишга топширилмасдан 2023 йилга ўтувчи бўлган объектларда қурилиш ишларини қисқа муддатларда якунлаш юзасидан пудрат ташкилотларига муҳокамалар йиғилиши ўтказилди.

2023 йил Инвестиция дастурига асосан қурилиши белгиланган ижтимоий соҳа ва бошқа объектлар бўйича қурилиш ишларини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тендер савдоларини ўтказиш бўйича лойиҳа ташкилотларига муҳокамалар ўтказилди.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилиши бўйича Қурилиш бошқармаси ва қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси масъулларига кўп қаватли уй-жойлар қурилиш массивларини рўйхатдан ўтказилишини таъминлаш ҳамда кўп қаватли уй-жойларда қурилиш ишларини олиб борилишини назорат қилиш бўйича кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, таълим муассасаларида ёш авлодга сифатли таълим бериш билан бир қаторда уларни ўзбекона қадриятлар руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, жорий йилнинг 25 февраль куни вилоят халқ таълими бошқармасида туман, шаҳар халқ таълими бўлимлари маъсул вакиллари ва бошқарма ҳодимлари иштирокида ўтказилган давра суҳбати айнан шу мавзуларга бағишланди.

Давра суҳбати давомида вилоят ҳокими ўринбосари Р.Арзиев томонидан таълим мактабларда ёшлар маънавияти билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, эртамиз эгалари бўлган ёш-авлодни ёт мафкуралардан ҳимоя этиш, кийиниш маданияти, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик, кўр-кўрона тақлид ва шунга ўхшаш салбий иллатларга қарши курашда халқ таълими тизими вакиллари жонбозлик кўрсатишлиги зарур эканлиги таъкидланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Операцияларни ўз вақтида қилиш имконияти яратилди...

Батафсил: Daryo.uz

Видени кўриш учун: https://www.youtube.com/watch?v=Js9eeB2nkms

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида Андижон вилоятининг барча шаҳар ва туманларида вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, котибият ва гуруҳ раҳбарлари ҳамда туман ҳокими, сектор раҳбарлари иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Жумладан, Балиқчи туманида ўтказилган қабул жараёнида 56 та мурожаатнинг 17 таси жойида ижобий ҳал этилди.

20 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунча берилди. 19 та мурожаат ижрога қаратилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокимлигининг инвестиция, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Дилшод Азимов бошчилигидаги бир гуруҳ ёшлар бугунги кунда Андижон вилоятидаги кичик ва ёшлар саноат зоналарида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақсадида вилоятимизга ташриф буюришди.

Меҳмонлар шу куннинг ўзида Андижон шаҳридаги "Электр-двигатель" кичик саноат зонасига, Марҳамат ва Шаҳрихон туманларидаги ёшлар саноат зоналарида амалга оширилаётган лойиҳалар билан яқиндан танишдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok