Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
23.2K subscribers
44.3K photos
5.22K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти юзасидан муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.

⚡️Муҳокама йиғилишда Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи М.Нишанов иштирок этди.

Йиғилиш кун тартибида асосий иккита масала кўриб чиқилган бўлса, биринчиси кунлар исиб, баҳор мавсуми келаётганлиги сабабли, маҳаллаларда ободонлаштириш ишлари, ариқ ва зовурлар четлари тозаланиши, дарахтлар оқланиши, умуман олганда барча амалий ишлар назарда тутилди. Бу масалалар бўйича Избоскан туманидаги 63 та маҳалла раислари ҳамда маҳалла фаолларига керакли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Кун тартибининг иккинчи масаласи эса туманда фаолият юритаётган аксарият ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти танқидий муҳокама қилинди. Фаолияти муҳокама қилинган ҳоким ёрдамчиларига огоҳлантиришлар берилиб, иш самарадорликларини ошириш юзасидан кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон туманидаги сектор раҳбарларининг тавсияномаларига асосан тумандаги “Ёшлар дафтари”даги ногиронлиги мавжуд ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган ёшларга “Ёшлар жамғармаси” маблағлари ҳисобидан бир марталик моддий ёрдам маблағлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Президент раислигида рақамлаштириш бўйича 2023 йилги вазифалар ва режаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бошланди.

Сўнгги уч йилда IT соҳасига қаратилган жиддий эътибор натижасида маълум ўзгаришларга эришилгани таъкидланди.

Масалан, ўтган йилда IT Park резидентлари 5 триллион сўмлик хизматлар кўрсатди (2021 йилда 2,5 триллион сўм), 140 миллион долларлик хизматларни экспорт қилди (2021 йилда 50 миллион доллар).

Шу билан бирга, мавжуд 715 та давлат хизматидан 370 таси рақамли платформага ўтказилиб, бу хизматлардан ўтган йили 12 миллион аҳоли фойдаланди (2021 йилда 9 миллион бўлган).

Рақамлаштириш натижасида 70 дан ортиқ турдаги маълумот ва ҳужжатлар аҳолидан талаб қилиниши бекор қилинди.

Facebook|Instagram|Twitter
Давлатимиз раҳбари соҳада амалга оширилган ишлар етарли эмаслигини, IT хизматлар экспортини келгусида 1 миллиард долларгача ошириш режа қилинганини қайд этди.

Бунинг учун:

- камида 100 минг нафар малакали дастурчи, IT архитекторлари, операторлари ва муҳандислари кераклиги;

- ҳудудларда юқори тезликдаги интернет ва мутахассислар учун шарт-шароитларни кенгайтириш лозимлиги;

- хорижий IT компаниялар кўпайиши учун янада қулай муҳит яратиш зарурлиги;

- замонавий IT касбларга ўқитиш тизимини яратиш кераклиги;

- аҳоли ва тадбиркорлар учун энг зарур бўлган камида 200 та янги электрон хизматларни ишга тушириш шартлигини кўрсатиб ўтди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда рақамли технологиялардан фойдаланиш кўламини янада ошириш зарурлиги таъкидланди.

Масалан, вазирликларнинг 5 мингта функциясидан фақат 30 фоизи рақамлашган.

Электр энергияси истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олиш автоматлаштирилган тизимининг (ЭҲНАТ) 160 дан ортиқ функцияси бўлсада, ҳозирда фақат 1-2 тасидан фойдаланилаяпти, холос. Жумладан, туман электр тармоқлари корхоналари қаерда авария бўлганини фақат аҳоли мурожаати орқали билади.

Шу каби масалалар тартибга солинмагани танқид қилиниб, мутасаддиларга ЭҲНАТ имкониятларини тўлиқ инвентаризация қилиб, уларни ҳудудларнинг электр балансини шакллантириш, ноқонуний уланишлар ва аварияларни назорат қилиш, истеъмолни режалаштириш каби йўналишларда ишлатиш топширилди.

Facebook|Instagram|Twitter
Аҳоли энг кўп мурожаат қиладиган ички ишлар идораларида 34 та, адлия идораларида 32 та, “Ўзстандарт”да 29 та, соғлиқни сақлашда 11 та хизмат электрон шаклга ўтказилмагани қайд этилди.

Мисол учун, ишга ёки ўқишга кириш, ҳайдовчилик гувоҳномасини олишда керак бўладиган “086-шакл” тиббий маълумотномани олиш учун одамлар ҳар сафар поликлиникага мурожаат қилишга мажбур.

Ерларни хусусийлаштириш учун мурожаат онлайн берилади. Аммо коммунал соҳадаги маълумотлар рақамлашмагани боис, кейинги босқичлар барибир “қўлда” қилинмоқда.

Ёки, йилига 300 мингдан зиёд харидор янги машина сотиб олади. Лекин, рўйхатдан ўтиш ва давлат рақами олиш учун ҳалигача йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига бориш зарур.

Президентимиз қолган вазирликларда ҳам рақамлаштириш бўйича ҳали халқимизни рози қиладиган тизим тўлиқ яратилмаганини таъкидлади.

Facebook|Instagram|Twitter
IT соҳада дастурий маҳсулот ишлаб чиқаришда ҳам, экспортда ҳам ҳудудлар кесимида номутаносиблик кузатилаётгани, асосий қисм Тошкент шаҳрига тўғри келаётгани кўрсатиб ўтилди.

Салоҳияти юқори бўлган Навоийда атиги 20 минг доллар, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бор-йўғи 170 минг долларлик экспорт бўлган. Қорақалпоғистон ва Сурхондарёда ҳам иқтидорли ёшлар кўплиги, лекин уларга шароит йўқлиги учун IT хизматлари ривожланмаётгани таъкидланди.

Қорақалпоғистон, Бухоро, Наманган, Сурхондарё, Навоий ва Тошкент вилоятида ҳалигача IT парклар ташкил этилмагани танқид қилиниб, бу борадаги ишларни жадаллаштиришга топшириқ берилди.

Кўрсатилган камчиликларни бартараф этиш учун Президентимиз янги имкониятларни кўрсатди.

Энг аввало, рақамлаштириш бўйича Тошкентда синовдан ўтган лойиҳалар барча вилоятларда жорий қилиниши белгиланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда аҳоли муаммоларини ҳал қилиш жараёнларини рақамлаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Мисол учун, Тошкент шаҳрида аҳоли муаммоларини ҳал қилишга қаратилган портал ишга туширилди.

Бунда, аҳоли коммунал, йўл, ободонлаштириш ва энергетика каби муаммоларни телефонда расмга олиб, порталга жўнатади.

Мутасадди идоралар эса, ушбу муаммони ҳал қилганини “қуруқ гап” билан эмас, балки олдинги аҳвол ва камчилик бартараф этилган ҳолатни расмлари билан аҳолига юборади. Натижага қараб, аҳоли ҳокимият фаолиятига баҳо беради.

Тошкент шаҳрининг ижобий тажрибасидан фойдаланиш мақсадида Тошкентнинг Рақамли ривожланиш департаменти Рақамлаштириш вазирлигига ўтказилиши белгиланди. Департамент республиканинг барча ҳудудларини рақамлаштиришга масъул бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter
Йиғилишда ҳудудларни рақамлаштириш учун молиявий манбаларни кенгайтириш масаласига тўхталиб ўтилди.

Бунинг учун “Рақамли ташқи реклама” порталини ишга тушириш, келгусида ташқи рекламадан тушган маблағларнинг 20 фоизини ҳар бир вилоятнинг ўзида рақамлаштиришни ривожлантириш учун қолдириш белгиланди.

Бош вазирга хорижий тажрибани пухта ўрганиб, намунавий лойиҳа асосида Тошкент шаҳрида 2 та, вилоят марказлари ва йирик шаҳарларда 1 тадан кўчада замонавий ташқи реклама объектларини жойлаштиришга топшириқ берилди.

Умуман 1 июнга қадар “Рақамли ташқи реклама” тизимини ишга тушириб, ундан фақат Ягона интерактив портал орқали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент барча бизнес жараёнларини ҳамда аҳоли учун энг зарур хизматларни тўлиқ рақамлаштириб, ўзаро интеграция қилиш вазифасини қўйди.

Ўтган йилда мактаблар, ФҲДЁ, ички ишлар идоралари ва боғчаларнинг маълумот базалари интеграция қилингани ҳисобига 350 миллиард сўм иқтисод қилинди.

Соғлиқни сақлаш, спорт, коллеж ва олийгоҳлар, маданият соҳаларининг маълумотлар базасини тўлиқ ишга тушириш ва бир-бирига интеграция қилиш орқали камида 1 триллион сўм маблағни иқтисод қилиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.

Бундан буён рақамлаштириш ҳисобига иқтисод қилинган маблағларнинг 50 фоизи ITни ривожлантириш учун вазирлик ва ҳокимликларга қайтариб берилиши белгиланди.

Таъкидланганидек, Рақамлаштириш вазирлигининг асосий вазифаси лойиҳаларни бошида кўриб, маъқуллаш эмас, уларни ишга туширишга ёрдам бериш ва фойдаланишга қабул қилиш, дастурларнинг келгусида самарали ишлатилиши ва натижадорлигини назорат қилиб, вазирликлар ва ҳудудларнинг рейтингини юритиш бўлади.

Facebook|Instagram|Twitter