Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Аввал хабар берганимиздек, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация аъзолари айни кунларда Хитойда бўлиб турибди.

Айни дамда вилоят ҳокими Хитойнинг “CAMCE” компанияси раҳбарияти билан икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Жараёнда Андижон вилоятига “CAMCE” компанияси томонидан қуёш панеллари етказиб бериш ҳамда туристик ҳудудларга канатлар ўрнатиш юзасидан келишувга эришилиб, ҳужжатлар имзоланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
⚡️ Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтида «МЕҲР» операцияси доирасида суратга олинган «АЁЛ ҚИСМАТИ» фильмининг намойиши бўлиб ўтди.

🎥 Ушбу фильм "Ўзбеккино" Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Дилшоҳ медиа» киностудияси томонидан суратга олинган.

«Аёл қисмати» фильми реал воқеликларга асосланган.
Кинокартинада «Меҳр» операцияси доирасида Суриядан олиб келинган аёллардан бирининг аянчли тақдири Сожида тимсолида таъсирли тарзда ёритилган.

Фильмни намойиш қилишдан мақсад ёшларни, тўғри йўлга бошлаш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишини олдини олишдан иборат.

Ушбу кинокартинани барча профессор ўқитувчилар ҳамда талабалар томоша қилиши учун 4 сеанс намойиш этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Баҳор мавсумининг яқинлашаётганлиги сабаб, Андижон шаҳар ҳудудидаги марказий кўчаларда ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда.

Жумладан, йўл четидаги ариқлар тозаланиб, йўллардаги бетон тўсиқлар оқланоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok