Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти профессор-ўқитувчилари, талабалари билан ўтган учрашув бузғунчи ғоялардан ёшларни ҳимоялаш, глобал даврда интернет тузоғидан асраш, уларга муқаддас динимизнинг асл тарғиботи қандай эканлигини тушунтириб беришдан иборат бўлди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон давлат тиббиёт институтида "Аёл қисмати" фильмининг намойиши бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хабарингиз бор, юртбошимиз томонидан умумтаълим мактаби ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб тамомлашлари юзасидан қатор ташаббуслар илгари сурилди.

Ушбу ташаббусларни мактабларда жорий этиш мақсадида жорий йилнинг 18-февраль куни Андижон шаҳридаги мактабларнинг чет тили ўқитувчилари учун Андижон давлат чет тиллари институти вакиллари томонидан хорижий тилларни ўқитиш методикалари бўйича тақдимотлар намойиш этилди.

Мулоқот давомида вилоят ҳокимлиги котибият мудири Э. Холмирзаев ва чет тиллари институти ректори Д.Рустамовлар томонидан меҳнат бозорларида чет тилларини ўзлаштирган кадрларга бўлган талаб юқори эканлиги таъкидланиб, келгусидаги ишлар режалаштириб олинди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ХЎЖАОБОД ТУМАНИДА ХОРИЖИЙ ТИЛ ФАНИ ЎҚИТУВЧИЛАРИ РАҒБАТЛАНТИРИЛАДИ

Президентимиз томонидан умумтаълим мактаблари ўқувчи-ёшларини "Ҳаёт мактаби"га тайёрлаш, битирувчилар мактабни 2 та хорижий тилни ўзлаштирган ҳолда камида битта ҳунарни ўрганиб, тамомлашлари юзасидан бир қатор ташаббуслар илгари сурилган эди.

Хўжаобод туман ҳокими Ўткирбек Шукуров ташаббуси билан туман халқ таълими бўлимига қарашли барча умумтаълим мактабларининг инглиз тили фани ўқитувчиларини қўшимча рағбатлантириш мақсадида тест имтиҳонлари ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳафтанинг жума “Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғиботи” куни доирасида Андижон вилояти ИИБ ЖХХ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқарма ходимлари томонидан жойларда “Йўл қоидаси - умр фойдаси! Унга амал қилиш ҳар бир ҳаракат иштирокчисининг вазифаси” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
19 февраль, якшанба куни соат 18:30 да “O‘zbekiston 24” телеканали ҳамда Президент матбуот хизматининг Facebook ва Youtube'даги расмий саҳифаларида "Цивилизациялар мероси: абадият карвонлари ортидан" ҳужжатли фильмини томоша қилинг.

Фильм Парижда бўлиб ўтаётган Ўзбекистоннинг бой маданий меросига бағишланган иккита йирик экспозиция ҳақида ҳикоя қилади. Улардан бири машҳур Луврда ташкил этилган. Мураккаб ва ноёб лойиҳа Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг шахсий ташаббуси ва қўллаб-қувватлаши туфайли амалга ошди.

Смотрите в воскресенье, 19 февраля в 22:30 часов документальный фильм "Наследие цивилизаций: за караваном вечности" на телеканале “O‘zbekiston 24” и официальных страницах пресс-службы Президента в Facebook и Youtube.

Картина рассказывает о проходящих в Париже двух крупных экспозициях, посвященных богатому культурному наследию Узбекистана. Одна из них организована в знаменитом Лувре. Реализация сложного и уникального проекта стала возможна благодаря личной инициативе и поддержке Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева.

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter