Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.25K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро туманидаги Работиқалмоқ маҳалласининг ҳаёти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев ознакомился с жизнью махалли Работикалмок в Бухарском районе.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ХAТЛОВ ЖAРAЁНИДA ФУҚAРОЛAР ТОМОНИДAН ҚИЛИНГAН МУРОЖAAТЛAР ТИЗИМЛИ РAВИШДA ҲAЛ ЭТИЛМОҚДA

Пахтаобод тумани Гулистон-Пастқишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро хатлов жараёнида қўлидан тикувчилик келиши ва бешик учун ёпинчиқлар тикиши ва уни ривожлантириш учун ёрдам сўраб мурожаат қилган.

Шунга асосан, фуқарога “Aёллар дафтари”нинг 1-тоифаси - ишсизлар рўйхатига киритилган бўлиб, унга субсидия асосида тикув машинаси берилди.

Ҳозирда у эски тикув машинасида ҳафтасига 300 минг сўм даромад топаётган бўлса, эндиликда янги замонавий тикув машинада ушбу даромадини икки баробарга оширишини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижонда жамоат транспотри ҳаракати тўлиқ амалга оширилмоқда

2022 йилнинг охири 2023 йилнинг биринчи ойида автобусларда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғуланувчи корхоналарда ҳайдовчилар етишмовчилиги билан боғлиқ муаммолар юзага келгани натижасида жамоат транспортларида бир қанча узилишлар юзага келаётган эди.

Ушбу каби муаммоларни бартараф этиш мақсадида вилоят хокими томонидан масъул ходимларга топшириқлар берилиб махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган эди.

Махсус ишчи гуруҳ томонидан бажарилган ишлар натижасида вилоятимиздаги жамоат транспортларидаги мавжуд муаммолар бартараф этилди.

Бугунги кунга келиб жамоат транспортларининг барчаси соз ҳолатда аҳолига сифатли транспорт хизмати кўрсатиб келмоқда.

Шунингдек, йўналишлардаги мавжуд жамоат транспортларидан унумли фойдаланиш мақсадида автобусларнинг иш вақти 6:30 дан 21:30 га қадар этиб белгиланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига Нишанов Махамаджон Садикжанович тайинланди.

Батафсил

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Эндиликда Хонобод шаҳрида вилоят ҳокимининг кўрсатмаларига асосан хорижий тилларни биладиган иқтидорли ёшлардан иборат «Гид таржимон» гуруҳи фаолияти йўлга қўйилади

Маълумки Хонобод шаҳрида туризмни ривожлантириш борасида Президентимиз топшириқларига ва вилоят ҳокимимиз кўрсатмаларига асосан бир қатор самарали ишлар олиб борилмоқда. Бугун ана шундай амалий ишлар давоми сифатида вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Максумов, Хонобод шаҳар ҳокими М.Тажибаев ҳамда шаҳар прокурори Б.Каримовлар шаҳардаги ихтисослаштирилган мактаби ҳамда умумтаълим мактабларидаги хорижий тилларни ўрганаётган ҳамда хорижий тиллар бўйича даражага эришган иқтидорли ўқувчилар билан мулоқот ўтказди.

Мулоқот аввалида Хонобод шаҳар ихтисослаштирилган мактаби ўқувчилари томонидан ташкил этилган «Гид таржимон » гуруҳининг чиқишлари билан бошланди. Унда шаҳар тарихи ҳамда мавжуд туризм салоҳияти юзасидан инглиз, рус, турк, корейс, немис тилларида маълумотлар бериб ўтилди.

Шундан сўнг очиқ мулоқотларга ўтилиб ушбу гуруҳ фаолиятини йўлга қўйиш, ўқувчиларга устозларни бириктириш шунингдек аниқ режалар асосида қўшимча ўқув курслари ва амалиётларни жорий этиш бўйича масъулларга кўрсатма ва топшириқлар бериб ўтилди.

Мулоқот давомида вилоятимиздаги Андижон давлат чет-тиллари институтининг проректор ва устозлари ҳамда шаҳардаги меҳнат фахрийлари сўз олиб фаолияти йўлга қўйилаётган ушбу "Гид таржимон" гуруҳи ва бугунги очиқ мулоқот юзасидан ўзларининг фикрларини билдириб ўтдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok