Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.6K subscribers
44.5K photos
5.26K videos
9 files
11.6K links
Download Telegram
Заҳириддин Муҳаммад Бобур.
Унинг ёди айниқса Андижонликлар қалбидан чуқур жой олган.

Бобур диёрида фақатгина февраль ойида эмас балки ҳар бир даврда ҳам улуғ аждодимизнинг ҳаёти ўрганилади, ижодининг мазмун моҳияти таҳлил этилади.

Бобур таваллудига эҳтиром кўрсатиш мақсадида вилоятимизнинг Боғишамол ҳудудидаги Боғи Бобур масканида вилоят ҳокимлигидан вакиллар, Жалақудуқ, Булоқбоши, Хўжаобод ва Хонобод туманларининг ҳокимлари, олий таълим муассасаларидан профессор-ўқитувчилар, вилоятнинг бошқарма ва ташкилотлари ходимлари, фаоллар, ёшлар қатнашишди.

Бобур ҳайкали пойига гулчамбар қўйилиб, ҳурмат эҳтиром кўрсатилди. Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижоди бир уммон бўлса, уни ҳар гал ўрганганимизда уммон тубидаги маржонларни йиғиб оламиз.

У гарчи ўз она юртидан узоқда яшасада ватанини асло унутмаган. Кўрган 47 йиллик умри давомида ватанга бўлган муҳаббати асло сўнмаган.

Она юртининг бир қарич тупроғини ҳеч нарсага олишмаган ҳам Бобурдир.

Тантанали тадбир давомида ёшлар томонидан Бобур ижодига оид парчалар ёд олинди. Бобур авлодлари эканимиз, унинг ҳаёти биз учун ибратлилиги ҳақида фикрлар билдирилди.

Бобурномада келтирилган воқеаликлар акс этган саҳна кўринишлари эса тарихни томошабинлар кўз олдида гавдалантирди.

#Boburday #540yil

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоҳ ва шоир, Aндижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланади

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Жаннатбоғи_Андижон

" Ҳар бир ҳудудга борганда ўша ернинг тарихини ўрганиш ва тиклашга эътибор қаратмоқдамиз.

Бобур Мирзо халқимизнинг буюк фарзанди. Адабиёт, илм, маърифат нуқтайи назаридан у ҳамон яшаяпти. Бу масканни янада обод қилиб, тарбия ўчоғига айлантириш зарур. Ўзлигимизни англаб, буюк тарихимизни ёшларга тушунтирсак, илм-маърифатни ривожлантирсак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз».

Шавкат Мирзиёев

Заҳириддин Мухаммад Бобур; "Андижон эмас, Жаннатбоғи бўлибдур"!...

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Дунё садолари" миллий эстрада фестивалига тайёргарлик ишларининг дастлабки жараёнлари бошланди

Андижон вилояти ҳокими бошчилигида ўтказилган ҳокимлик соатида берилган топшириқларига асосан вилояти ҳокими ўринбосари бошчилигида, котибият мудири, молия бошқармаси, марказий банк, транспорт бошқармаси раҳбарлари шаҳар-туман ҳокимлари ҳамда алоқадор мутасаддилар Хонобод шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган "Дунё садолари" миллий эстрада фестивалига тайёргарлик ишлари бошлаш мақсадида, шаҳардаги объектлар, инфратузилмалар шунингдек мавжуд шароитлар ўрганилиб чиқилиб, амалга оширилиш керак бўлган ишлар бўйича аниқ режалар ишлаб чиқиш юзасидан тегишли мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Факт 24 | Ҳунар ўрганиб, рўзғорига барака киритаётган хотин-қизлар
#14feb #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur