Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Вилоят ҳокимлигида Андижон вилоятида Тошқин сувлари ва сел оқимларини хавф-хатарсиз ўтказиб юборишни таъминлаш, қор кўчиши ва ер кўчки ҳодисаларини хавфини камайтириш комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги “Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-426-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тошқинга қарши Ҳукумат комиссияси раиси томонидан 2023 йил
31 январдаги 14-сонли Республика аҳолисини ва ҳудудларини тошқин сувлари, сел оқимлари ва кўчки ҳодисалари хавфи билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2022 йилда амалга оширилган ишлар ва 2023 йилдаги устувор вазифалари юзасидан сўз юритилди.

Андижон вилоятида тошқинга қарши тезкор штаб ҳамда 16 та шаҳар ва туманларда тошқинга қарши тезкор штаблар тузилиб, иш фаолияти йўлга қўйилган.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Тошқинга қарши курашиш комиссияи раисининг 2022 йил 28 январь кунидаги 1-сон баёнига асосан Республика бюжетлар маблағларидан 19401,0 миллиард сўм маблағ ажратилган бўлиб, белгиланган тадбирлар тўлиқ бажарилишига эришилган.

Манзилли дастур бўйича вилоят ҳудудидан оқиб ўтувчи дарё ва сойларнинг ўрганилиши натижасига кўра 2023 йилда Балиқчи, Қўрғонтепа ва Хонобод шаҳри ҳудудидан оқиб ўтувчи Қорадарёнинг емирилган ўнг дамба қирғоқларини мустаҳкамлаш ва тиклаш ишларини, Избоскан ва Пахтаобод туманлари ҳудудидан оқиб ўтувчи Майлисойнинг ҳимоя дамбаларини мустаҳкамлаш, Майлисой дарёсининг туби сатҳини сақлаб турувчи ва сув хўжалиги ва ижтимоий объектларни ҳимоя қилувчи бараж иншоотларини қуриш ишларини амалга ошириш мақсадида 21 миллиард сўм пул маблағлари ажратилган.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Андижон вилояти ҲЭТК АЖ ходимлари томонидан челленж

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлими томонидан Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан тайёрланган челленжи

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Forwarded from Digitalcity.uz
✍🏻 Raqamli g'oyalar tanloviga start!

🎙Andijon viloyati hokimligi hamda «Digital City» texnoparki hamkorligida IT sohasiga oid Start-up loyihalar tanlovi e'lon qilindi!

💻Maqsad: Axborot texnologiyalarini rivojlantirish bilan bog'liq eng sara g'oyalarni izlab topish va ularni qo‘llab-quvvatlash.

🔏Tanlovda loyihalar uch bosqichda saralab olinadi:
1-bosqich: Ariza topshirish;
2-bosqich: Oflayn formatda suhbatdan o'tish;
3-bosqich: Akseleratsiya bosqichi


So‘ngi bosqichdagi eng yaxshi g‘oya egalari investorlarga o‘z loyihalarini taqdimot qilib beradilar va loyihani moliyalashtirish imkoniyatiga ega bo‘ladilar.

📂Tanlov barcha yosh toifa vakillari uchun mos keladi. Shunday ekan, imkoniyatni qo'ldan boy bermang, o'z loyihangiz bilan tanlovda ishtirok eting!

🖋Ro'yxatdan o'tish uchun havola.

⌚️Arizalar shu yilning 1-iyuniga qadar qabul qilinadi

Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Азизбек Мирзажонов

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Хабарингиз бор, вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг топшириғига асосан аҳолининг турмуш даражасини ошириш, муаммоларини эшитиш ва уларнинг ижросини таъминлаш мақсадида мутасаддиларга ҳудудлар бириктирилган эди.

Шунингдек, бугун барча шаҳар ва туманларда фуқаролар қабуллари ташкил этилиб, аҳолини қийнаб келаётган масалалари бартараф этилмоқда. Шу муносабат билан куни кеча Шаҳрихон туманининг Янги турмуш маҳалла фуқаролар йиғинида «Андижоннома» газетаси таҳририяти хамда Андижон давлат Тиббиёт институтининг малакали врач, шифокорлари ҳамкорлигида аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Жараёнда туман кенгаши депутати, маҳалла фаоллари яқиндан ёрдам бердилар.

Маълумот ўрнида: Бугунги кунда ушбу МФЙ ҳудудида 850 та оила, 4000 га яқин аҳоли мавжуд.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугунги кунда дунё миқёсида энергия тежамкорлигига эришиш, қайта тикланувчи, муқобил энергия манбаларидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мамлакатимизда ҳам ушбу йўналишда тегишли давлат дастурлари асосида иш олиб борилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида қайта тикланувчи энергиядан фойдаланишни кенгайтириш масалалари бўйича ўтказилган видеоселектор йиғилишида биринчи навбатда бошқарув идоралари, корхона ва ташкилотлар биноларида муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни йўлга қўйиш топшириғи берилган эди.

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Андижон туманида корхона ва ташкилотлар, бино ва иншоотларни узлуксиз энергия билан таъминлаш мақсадида биноларга қуёш панеллари ўрнатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ғарибингга тараҳҳум айлагилким, Андижонидур...

Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига багишланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“ҲОКИМЛИК СОАТИ”ДА БАРЧА МАСАЛАЛАР МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ...

Андижон вилояти ҳокимлигида ўтган навбатдаги “Ҳокимлик соати” ноъананавий тарзда бошланди.

Йиғилиш аввалида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов барчани З.М.Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан муборакбод этди.

Шунингдек, Президентимизнинг “Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳиятини тушинтириб ўтди.

З.М.Бобур меросининг Шарқ давлатчилиги ва маданияти ривожида тутган ўрни ҳақида атрофлича сўз юритди.

Жараёнда иштирок этаётган раҳбар ҳодимлар бобомиз З.М.Бобурнинг ғазалларидан тўртликлар ўқидилар.

Бу челенж вилоятдаги барча корхона ва ташкилотларнинг раҳбарлари иштирокида давом эттирилмоқда.

Вилоят раҳбари йиғилиш давомида Президентнинг энергетика соҳасини ислоҳ қилиш ва муқобил энергия, айниқса, қуёш панелидан фойдаланишни кенгайтириш бўйича берган топшириқларини таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар хусусида атрофлича фикр-мулоҳазалар билдирди.

Ҳудуддаги бу борадаги имкониятларни таҳлил этди.

Аҳоли бандлигини таъминлаш, янги иш ўринлари яратиш орқали маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ошириш кун тартибидаги асосий масалалар қаторида атрофлича муҳокама қилинди.

Мутасаддиларга топшириқ ва кўрсатмалар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok