Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.6K photos
5.27K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
523 ЎРИНЛИ ТУРАР-ЖОЙ ТАЛАБАЛАР ИХТИЁРИГА ТОПШИРИЛДИ...

Сўнги йилларда мамлакатимизда бўлгани каби Андижон вилоятида ёшларни таълим олишларини рағбатлантириш ва узоқ-яқиндан келиб ўқиётган талабаларни турар жой билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қисқа фурсатларда Андижон машинасозлик институтида таълим ва тарбия олаётган талабалар учун 523 ўринли замонавий турар-жой биноси барпо этилди.

Талабалрининг иккинчи уйнинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, юртимизда ёшларни таълим ва тарбия олишлари учун яратилаётган шароитлар ва берилаётган имконият хусусида атрофлича сўз юритди.
Шунингдек, талабар турар жойида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечириб, бу масканда яшаётган ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди. Ёшларни доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Мамлакатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифи давомида қайта тикланувчи ҳамда қуёш энергияларидан фойдаланиш орқали таъминотдаги муаммоларга ечим топиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган эди.

Бу борада вилоятимизда ҳам тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Хитойнинг “ENK” компанияси вакилларини қабул қилди.

Дастлаб унда вилоят раҳбари хитойлик инвесторлар билан андижонлик ишбилармонлар ўртасида савдо-иқтисодий, қишлоқ хўжалиги ва қурилиш соҳаларида самарали ишлар амалга оширилаётганлиги хусусида атрофлича сўз юритди.

Жараёнда Хитой вакиллари Андижонда муқобил энергия манбаларидан фойдаланишни кенг йўлга қўйиш, ўрнатиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш борасидаги истиқболли лойиҳалари билан ўртоқлашдилар.

Мулоқот давомида қуёш панелларини мавжуд имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиш бўйича икки томонлама манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok