Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.27K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қуёш панели ўрнатган истеъмолчиларга қандай имтиёз ва қулайликлар бор?

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ТАДБИРКОРЛАРНИНГ ИСТИҚБОЛЛИ ЛОЙИҲАЛАРИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАНАДИ...

Мамлакатимизда тадбиркорлар учун катта имкониятлар берилиб, қулай шарт-шароитлар яратилаётганлиги боис Андижонда ҳам ишбилармонларнинг сафи кенгайиб бормоқда.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни дамда “Янги Андижон” массивида ҳудуддаги тадбиркорлар ва ишбилармонлар билан мулоқот ўтказмоқда.

Жараёнда ташаббускорларнинг қуёш панеллари ишлаб чиқариш ва уларни ижтимоий соҳа объектлари ва аҳоли хонадонларига ўрнатиш, янги корхоналар бунёд этишга оид лойиҳалари билан танишмоқда.

Шунингдек, вилоят раҳбари мулоқот давомида лойиҳаларни амалга оширишда маҳсулотларни сифати, ички ва ташқи бозорларда харидоргир бўлишига эътибор қаратиш муҳим жиҳатлардан эканлигига эътиборни қаратди.

Ишбилармонларнинг иқтисодий салоҳиятини самарали рўёбга чиқариш ва бизнес ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга ишонч билдириб, мутассадди ташкилотларнинг раҳбарларига соҳадаги ишларнинг янги механизмларини самарали амалга оширишга доир зарур тавсия ва кўрсатмалар берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🏛 Шоҳ ва шоир, Андижон фарзанди Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Андижон давлат педагогика институти ректори, тарих фанлари доктори, профессор Расулов Бахтиёр Маҳмуджоновичдан рубоий челленж

Аҳбоб, йиғилмоқни фароғат тутунгиз,
Жамиятингиз борини давлат тутунгиз.
Чун гардиши чарх будурур, Тенгри учун,
Бир-бирни неча кун ғанимат тутунгиз.

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон давлат тиббиёт институтининг ўзбек ва хорижлик талабалари томонидан шоҳ ва шоир Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишлангаб тайёрлаган видеоролиги

#Chellenj #Bobur #540yilligi #14fevral

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Янги Андижонда вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
З.М.Бобур таваллудининг 540 йиллиги муносабати билан Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раиси, Бобуршунос олим Зокиржон Машрабов билан ёшлар учрашуви

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилоятини иқтисодий ижтимоий ривожлантириш юзасидан ўтган йилда амалга оширилган ишлар юзасидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мавзуга алоқадор хисоботини ўқиб эшиттирди.

Сўнг, ОАВ вакилларининг саволларига жавоблар берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
ҲУДУДДАГИ КЎП ҚАВАТЛИ УЙЛАР ИССИҚЛИК ЭНЕРГИСИ ВА ИССИҚ СУВ БИЛАН ТАЪМИНЛАНАДИ...

Андижон шаҳридаги РК-2 қозонхонаси 2022-2023 йилларда Жаҳон банкининг кредит маблағлари ҳисобидан модернизация ва реконструкция қилиш кўзда тутилган.

24,5 миллион АҚШ доллари қийматидаги лойиҳа ҳисобига Андижон шаҳридаги 1, 2, 3, 4 ва 5 кичик даҳалар ҳамда Б. Машраб кўчасида жойлашган жами 271 та кўп хонадонли уйлар ҳамда 30 та ижтимоий соҳа объектлари узлуксиз иссиқлик энергиси ва иссиқ сув билан таъминланади.

Шунингдек, жараёнда ҳудуддаги 3 дона қозон ҳамда 27,5 километр узунликдаги иссиқлик узатиш тармоқлари алмаштирилиб, 373 та индивидул иссиқлик пунктлари ўрнатилади.

Бу жараёнлар тўрт босқичдан иборат бўлиб, ҳозирга 1-босқич бўйича “Adolat Qurilish Servis” МЧЖ томонидан Россия Федерациясидан 6,4 километрм трубалар олиб келиниб, 5-кичик даҳада тармоқ қурилиши олиб борилмоқда . 2-босқич давомида “Bell-far Partners” МЧЖ томонидан индивидул иссиқлик пунктларини ўрнатиш учун блок контейнерларни ўрнатиш ишлари якунланмоқда.

3 ва 4 босқичларда эса “China IPPR International Engineering Co.,Ltd.” компанияси томонидан янги қозонхона биноси қурилиши бўйича ер ишлари амалга оширилиб, “Zavod NVA & Engineering Building МЧЖ” томонидан 3 километр узунликдаги юқори кучланишли электр тармоғи монтаж қилинди.

Барча бажарилаётган ишлар бевосита мутахассислар ва мутасаддилар ҳамкорлигида олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok