Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.28K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Шуҳратбек Абдураҳмонов бугун Олтинкўл туманида бўлиб, Кўмакай массивида бунёд этилаётган "Qadir textile claster" МЧЖга қарашли тўқувчилик ва трикотаж тикувчилик фабрикасининг қурилиш жараёни билан танишди.

Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 9,0 миллион еврони ташкил этади. Корхонага дастгоҳлар Швейцария, Германия ва Япония давлатидан олиб келинади.

Яратилиши кўзда тутилган ишчи ўринлари сони мингтани ташкил этади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
«Лидерлик ҳафталиги» доирасидаги семинар-тренинг

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
УЧ СОҲИЛ ТУТАШГАН ҲУДУДДА “ГЭС” ҚУРИЛАДИ...

Балиқчи туманидаги Омонариқ маҳалласи Қорадарё ва Қолгандарё ҳамда Андижон канали оқиб ўтувчи уч соҳил туташган ҳудуд ҳисобланади.

Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов ушбу маҳаллада бўлиб, ҳудуддадаги кичик “ГЭС” фаолиятини тиклаш бўйича олиб борилаётган амалий ишлар билан танишди.

Мутахассислар билан мулоқот ўтказиб, қайта тикланувчи электр энергияси ишлаб чиқариш жараёнини йўлга қўйиш бўйича таклиф ҳамда тавсияларини берди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят раҳбари Олтинкўл ва Балиқчи туманларида бўлиб, трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда қайта тикланувчи электр станцияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича лойиҳалар билан танишди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
🎉“Ҳоким Академияси” платформасида аъзолар сони 42 мингга етди!

Академиямизга ишонч билдирган минглаб фойдаланувчилар ва яна ўн минглаб қизиқувчилар аъзолиги билан 42 минг 465 та бўлдик!

📊 Келинг, платформа аъзолари сони билан яқинроқ танишамиз:

🔹 Президент мактабига тайёрланаётган ўқувчилар сони 8 минг 202 нафар;

🔹Хорижий тилни ўрганаётганлар сони 3 минг 591 нафар;

🔹Абитуриентлар сони 11 минг 328 нафар;

🔹Малака оширувчи устозлар сони 19 минг 344 нафар;

Платформада фойдаланувчилар сони соат сайин ортиб бормоқда.

Бу эса бизни сиз учун ажойиб янгиликлар қилишга ундамоқда!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов раислигида 2023 йил 4 февраль куни Андижон Давлат Университетида қуёш панеллари ўрнатадиган ва уларга хизмат кўрсатувчи сервис бригадаларини ташкил этиши бўйича семинар ўтказилган эди.

Унга кўра, шаҳарлар ва туманларда жами 112 та, шундан биринчи босқичда 18 та қуёш панеллари ўрнатадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган сервис бригадалар ташкил этилиб, уларнинг 200 нафар аъзоларини 10 кун давомида профессор ўқитувчилар томонидан малакасини ошириш бўйича 2023 йил 6 февраль кунидан амалий ишлари бошланди.

Иккинчи боқичда 94 та бригадалар ташкил этилиб, 1 минг 36 нафар аъзолари ўқитилади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов Балиқчи тумани Ифтихор маҳалласидаги "Web king" ўқув марказида бўлди.

Ёшларнинг замонавий ахборот технологияларини қай даражада ўрганишаётгани билан танишди.

IT мутахассислари бугунги замонавий дунё учун зарур.

Сизларнинг ҳам таълим олиб, ҳам иш билан таъминланишингиз учун IT ва логистика марказини бир ҳудудда ташкил этамиз, - деди вилоят раҳбари.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok