Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Андижон вилояти прокурори Сирожиддин Эшқувватов, Қўрғонтепа тумани ҳокими Элёрбек Набижонов билан биргаликда Қўрғонтепа тумани “Мустақилликнинг 15 йиллиги” МФЙда вилоят транспорт бошқармаси томонидан фуқаролар мурожаатлари асосида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Биринчи навбатда вилояти прокурори МФЙнинг Бўрилик кўчасида истиқомат қилувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила хонадонининг яроқсиз ҳолатга келган девор қисмини қайта қуриш ишлари билан танишиб, мазкур кўчада яшовчи икки эҳтиёжманд оилага моддий ёрдам кўрсатди.

Шу билан биргаликда МФЙда бириктирилган вилоят ташкилоти томонидан МФЙдаги Бўрилик кўчасидаги шағаллаштириш ишлари билан ҳам танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Булоқбоши туманининг 1-сектор ҳудудидаги "Фаровон" МФЙ Оҳангарон-2 кўчасида яшовчи аҳоли томонидан эскириб кетган электр таянчларни бетон таянчларга алмаштириш, электр истеъмолчилари кўпайганлиги учун 1 та 160 кВт трансформатор ўрнатиб бериш ва авария ҳолатидаги кўприкни янгилаш бўйича мурожаатлар қилинган эди.

Бугун туман ҳокими бошчилигидаги ишчи гуруҳи ушбу кўчада бўлиб, мурожаат бўйича 66 дона бетон таянчларни ўрнатиш ишларида иштирок этди.

Ушбу кўчага ўрнатиш учун 1 дона 160 кВтли трансформатор ҳам олиб келинди. Шунингдек, авария ҳолатидаги кўприкни янги лойиҳа асосида мустаҳкам қилиб қуриш бўйича дастурга киритиш юзасидан мутасаддиларга топшириқ берилди. Туман ҳокими ишчи гуруҳи билан ушбу кўчада яшовчи боқувчисини йўқотган фуқаро хонадонида бўлди ва унинг муаммолари тингланиб фуқарога зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари топширилди.

Хатлов жараёнида аниқланган муаммолар туман ҳокими бошчилигида тизимли равишда ижроси таъминланиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 февраль - Буюк шоир ва мутафаккир Алишер Навоий таваллуд топган кун

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok