Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.5K subscribers
44.7K photos
5.29K videos
9 files
11.7K links
Download Telegram
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг вилоятимизга ташрифи давомидан белгилаб берилган вазифалари ҳамда Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмоновнинг кўрсатмаларига асосан, вилоят ҳокимининг ўринбосарлари бошчилигида олимлар ва етук мутахассислар Хонобод шаҳри аҳолисини муқобил электр энергияси билан таъминлаш мақсадида мини Геслар қуриш ва мазкур ишларда тадбиркорларни кенг жалб этиш мақсадида дастлабки ишлар бошлаб юборилди.

Шаҳар ҳудудларидаги мавжуд имкониятлар ва шароитлар атрофлича ўрганилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
#Тезкор

ЭРТAДAН БОШЛAБ БAРЧA AГТКШЛAР ФAОЛИЯТ КЎРСAТИШНИ БОШЛАЙДИ

Хабарингиз бор Aндижон вилоятида фаолият кўрсатувчи AГТКШлар фаолияти босқичма-босқич йўлга қўйилмоқда.

Вилоятимизда газ таъминотининг аста-секинлик билан яхшиланиши сабабли, юртдошларимизга ҳамда йўловчи ташиш транспортларига янада қулайликлар яратиш мақсадида 2023-йил 7-февральдан бошлаб вилоятдаги мавжуд барча автомобильларга газ тўлдириш компрессор шахобчалари фаолияти соат 08:00 дан 13:00 га қадар олиб борилади.

Ҳурматли ватандошлар! Эслатиб ўтамиз AГТКШлар фаолиятидаги вақт чекловлари газ қувурларида босимнинг кўтарилиб боришига мос равишда ўзгартириб борилади.

Шунингдек, AГТКШларда газ қуйиш вақтида газ хўжалиги қоидаларига амал қилишингизни сўраб қоламиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қўрғонтепа туманининг Мустақилликнинг 15 йиллиги МФЙда Транспорт бошқармаси бошлиғи томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан МФЙда яшовчи икки нафар ногиронлик аравачасига муҳтож фуқароларга ногиронлик аравачалари етказиб берилди.

Шунингдек, МФЙда мавжуд муаммолар ўрганилиб, жойда ҳал этиш чоралари кўрилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Хўжаобод тумани ҳокими Ўткирбек Шукуров ҳамда туман ИИБ бошлиғи Рустамжон Жалолдинов туманнинг "Бобур" маҳалласига бириктирилган вакиллар билан биргаликда ушбу маҳалладаги фуқароларнинг мурожаат ва муаммоларини уйма-уй юрган ҳолда ўрганиш ишларини олиб борди.

Ўрганиш давомида аниқланган камчиликлар тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳал этиш учун ижрога йўналтирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
"Янги Ўзбекистон" газетасида Андижон вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қурилиш ва бунёдкорлик ишлари айниқса аҳолини иш билан таъминлаш борасидаги амалга оширилаётган ишлар хусусида мақола чоп этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Зилзила вақтида нима қилиш керак?

Видео-йўриқномани кўринг ҳамда яқинларингизга улашинг!

@andijan_inform
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТЛАШТИРИШ - МАВСУМ БОШЛАНДИ!

Янги мавсумда вилоятлар бюджети қўшимча даромадларининг 30 фоизи ҳам Ташаббусли бюджет орқали тақсимланади.

Сиз ҳам бу ҳайрли ишдан четда турманг.

Бу пуллар сизники, маҳаллангизники, туманингизники.

"Очиқ бюджет" (openbudget.uz) портали орқали ўз маҳаллангизни обод қилиш ёки мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларингизни илгари суринг ва овоз тўплаб, ғолиб бўлинг!

ТАКЛИФ КИРИТИШ - 6 февралдан - 26 февралгача;

ЛОЙИҲАЛАРНИ САРАЛАШ - 26 февралдан - 17 мартгача;

ОВОЗ БЕРИШ - 18 мартдан - 6 апрелгача.

Ташаббусли бюджет жараёнида фаол иштирок этинг ва маҳаллангизни обод қилинг.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
“АНДИЖОН ТАЖРИБАСИ” БУХОРOЛИКЛАР НИГОҲИДА...

Давлатимиз раҳбарининг Андижонга ташрифи давомида ҳудудда амалга оширилган муносиб баҳосини топди.

Шу боис айни кунларда мамлакатимизнинг турли минтақаларидан “Андижон тажрибаси”ни ўрганиш ҳамда ушбу ташаббусларни омаллаштиришни мақсад қилган тадбиркор, ишбилармон ва мутасаддилар вилоятимизда бўлиб турибдилар.

Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи А.Ғуломов бошчилигидаги вакиллар янги лойиҳалар билан танишмоқдалар. Жараёнда улар “Янги Андижон” массиви ҳамда вилоятимиздаги қатор ишлаб чиқариш корхоналари ва ижтимоий соҳа объектлари, маҳаллаларда амалга оширилган ишлар билан яқиндан танишдилар.

Шунингдек, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов билан мулоқотда бўлиб, ўзларини қизиқтиирган саволларига атрофлича жавоб олдилар.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok