Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Қиш мавсумида, айниқса ноқулай об-ҳаво шароитида аҳолига кўмак кўрсатиш, уларни қўллаб-қувватлаш шунингдек оилаларга илиқлик улашиш мақсадидада, Хонобод шаҳар Мустақиллик, Истиқлол, Фитрат, Хонтоғ ҳамда Анҳор МФЙ ҳудудларидаги ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилалар шунингдек ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун сектор раҳбарлари ҳамда МФЙдаги 5 лик (маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар еткачиси, хотин-қизлар фаоли ҳамда профлактика инспекторлари) бошчилигида ош тайёрланиб хонадонларга тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Олтинкўл туман марказий шифохонасида табиий газ таъминотидаги носозлик бартараф этилди.

Олтинкўл туман тиббиёт бирлашмаси тасарруфидаги иситиш қозонига олиб келувчи табиий газ таъминотида носозлик вужудга келган эди.

Туман ҳокими М.Обидов жойга борган ҳолда таъмирлаш натижаларини назорат қилиб борди.

Газ таъминот филиали масъулларидан иборат ишчи гуруҳ носозликни бартараф этиш чораларини тезкор амалга ошириши натижасида газ таъминот тикланади.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Бугун Хўжаобод тумани ҳокими Ў.Шукуров "Тош ота" маҳалласида яшовчи ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд кам таъминланган, якка ёлғиз яшовчи, ногиронлиги бор фуқаролар хонадонларида бўлиб, уларнинг ҳолидан хабар олди ҳамда ушбу маҳаллада жойлашган ижтимоий соҳа объектларида олиб борилаётган таъмирлаш, пардозлаш ишларини кўздан кечирди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Қайта тикланадиган энергиядан фойдаланишни кенгайтириш иқлим фалокатларининг олдини олиш учун ягона чорадир, деди БМТ бош котиби.

У қайта тикланадиган энергия манбаларига адолатли ўтишнинг бешта пунктдан иборат режасини таклиф этган.

Бу ҳақда БМТ янгиликлар сайтида маълум қилинмоқда.

Балиқчи туманида хам 100 дан зиёд хонадонларга қуёш панеллари имтиёзли кредит асосида ўрнатилди. Туман ҳокими Жасурбек Абдурайимов Ботир маҳалласидаги Дониёрбек Ғаниев хонадонига ўрнатилган қуёш панели қай даражада самара бераётгани билан танишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти транспорт бошқармаси бошлиғи Ў.Машрапов

#brifing

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти бўйлаб автомобилларга бензин ёқилғисини шаҳобгачаларга етказиб бериш назорат остида амалга оширилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож, якка ёлғиз оилаларни ҳолидан хабар олиш, уларни қиш фаслидан беталафот олиб чиқиш, уларга кўмаклашиш мақсадида Андижон вилояти божхона бошқармаси томонидан бир қатор тадбирлар амалга оширилди.

Жумладан, Андижон шаҳридаги “Янги хаёт” МФЙда истиқомат қилувчи 6 та ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд кам таъминланган, якка ёлғиз яшовчи оилаларнинг ҳар бирига 250 кгдан кўмир маҳсулотлари олиб бориб берилди.

Шунингдек, “Янги хаёт” ва “Ўзбекистон 20 йиллиги” МФЙларида истиқомат қилаётган аҳолининг турмуш даражаси ўрганиб чиқилиб, энг оғир бўлган 16 нафар хонадонларга биринчи даражадаги 10 хил турдаги озиқ-овқат (картошка, пиёз, сабзи, ёғ, гуруч, шакар, чой, гўшт, ун ва тухум) маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok