Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.31K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Қишнинг қахратон кунларида кам таъминланган, ёрдамга мухтож оилалар ҳолидан ҳабар олинди.

Вилоят ҳокимининг топшириғига асосан Балиқчи туманида ҳам ёқилғи, қурилиш материаллари ҳамда озиқ - овқат маҳсулотлари ортилган автокарвон маҳаллаларда бўлиб, ажратилган ёрдамни тарқатди.

Туман ҳокими бошчилигида ишчи гуруҳ аъзолари хонадонларга кириб аҳоли вакиллари билан суҳбатлашиб, уларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топишди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармаси жавобгарлик ҳудудида жойлашган "Наврўз" МФЙ даги 1 минг 754 нафар хонадонда 17 январь куни электр энергияси бўйича техник носозлик аниқланди ва шу куннинг ўзида муаммо бартараф этилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятдан Хонобод шаҳрига бириктирилган вакил, шаҳар ҳокими ва сектор раҳбарлари, Президент раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишда белгилаб берган вазифалар ҳокимлар, сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари уйма-уй юриб, аҳолидан хабар олган ҳолда «Саховат ва кўмак» жамғармасидан ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш масаласидаги топшириқларига асосан шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар мурожаатларини ўрганган ҳолда уларга озиқ-овқат ҳамда кўмир ёқилғи маҳсулотлари шунингдек шифер ва якка ёлғиз нуронийларнинг уйлар томларида қорларни кўраш каби амалий ёрдамлар кўрсатилмоқда

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Куни кеча Давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида ёлғиз қариялар, кўп фарзандли эҳтиёжманд оилаларга иссиқ кийим, озиқ-овқат тарқатиш, энг оғир ҳолларда уларни шароити бор жойларга жойлаштириш, маҳаллаларда иссиқ овқат тарқатиш пунктларини ташкил этиш бўйича барча ҳоким ва секторлар раҳбарларига тегишли кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Мазкур топшириқ ижросини бажариш бўйича Марҳамат туманида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Марҳамат туманининг чекка ҳудудларидан бири «Янги ҳаёт» маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган фуқаролар учун исинишлари, телефонларини қувватлантириш ва бепул овқатланиш имконияти яратилди.

Андижон шаҳридаги 14014-ҳарбий қисм қўмондонлиги ва Марҳамат тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида аҳоли исиниши, иссиқ овқат ва чой ичиши мумкин бўлган ҳарбий дала ошхоналари ўрнатилди. Шунингдек, бу ерда фуқаролар китоб ўқишлари ва шахмат-шашка ўйнашлари мумкин.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok