Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
Андижон вилояти бўйича Ғазначилик бошқармаси бошлиғи Б.Умаров Андижон шаҳридаги “Яхши” ҳамда "Буюк турон” МФЙларда бўлиб, ҳудуддаги кам таъминланган, яшаш шароити оғир бўлган оилалар ҳолидан ҳабар олди.

Мазкур маҳаллалардаги фуқаролар билан учрашиб, ҳозирги аномал об-ҳаво шароитида уларни қийнаётган масалалар ўрганилди.

Жумладан, бошқарма бошлиғи томонидан Андижон шаҳар “Яхши” МФй да яшовчи фуқаро Х.Матқосимов хонадонига озиқ-овқат маҳсулотлари етказилиб, табиий газ ва электр энергиясидан қарздорлигини сўндириш чоралари кўрилди.

Шунингдек, “Буюк турон” МФЙ ўрамида яшовчи фуқаро Г.Ташахунова мурожаатига кўра яшаш хонадони ўрганилди.

Хонадоннинг таъмирталаб том ва пол қисмини тезкор таъмирлаш бўйича шу кунниг ўзида амалий ишлар бошланди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вилоят прокурори бошчилигида туман сектор раҳбарлари томонидан Бўстон туманида истиқомат қилувчи, айни дамда хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар билан онлайн мулоқот ўтазилди.

Шунингдек, жараёнда уларнинг оила аъзолари учун кўмир, озиқ - овқат ва бошқа зарурий маҳсулотлар етказиб берилди

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти Ветеринария ва чорвачилкни ривожлантириш бошқармаси томонидан Хўжаобод туманидаги Чимбулоқ, Гарагура, Етмишмерган, Кўприкбоши, Солпи, Уч-кўча МФЙларда мавжуд муаммолар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилди.

Мазкур маҳаллалардаги кам таъминланган хонадонларга озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда кўмир етказиб берилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Аномал совуқ шароитида аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга алоҳида аҳамият қаратилмоқда.

Бугун Пахтаобод тумани ҳокими А.Латифжонов ва вилоят ҳокимлиги ишчи гуруҳи вакили И.Умурзаковлар Нодирабегим, Муаззинбой, Наврўз, Мустақиллик, Гузар ва Дўнгқишлоқ маҳаллаларида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оила вакиллари хонадонларида бўлишди ва ҳар бир хонадонга 1 тонна миқдорида кўмир ёқилғиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳудудидаги йўлларда қиш мавсумида вужудга келадиган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш мақсадида йўлларда қишки қаров ишлари барча шаҳар ва туманларимизда кенг кўламда амалга оширилмоқда.

Жумладан, Балиқчи тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси йўлсозлари томонидан давлат ва маҳаллий аҳамиятидаги автомобиль йўлларни қордан тозалаш, музламалар вужудга келишини олдини олиш ва транспорт воситаларининг хавфсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида йўлларга қум туз сепиш ишлари амалга оширилиб, қишки қаров ишлари билан бир қаторда, қиш фаслида йўлларимизни турли мавсумий талофатлардан сақлаш юзасидан чора-тадбирлар олиб борилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоят ҳокимлигининг Шаҳрихон туманига бириктирилган вакили, Инвестициялар, саноат ва савдо масалалари котибияти мудири Э.Абдужалилов туманнинг "Андижонлик", "Абдусамат", "Намозгоҳ" ҳамда "Навбаҳор" маҳаллаларида қиш мавсумини беталофат ўтказиш бўйича аҳоли вакиллари билан учрашувлар ўтказиб, 10 нафар кам таъминланган хонадон вакилларининг холидан хабар олинди.Ушбу хонадонларга кўмир ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok