Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
28.4K subscribers
44.8K photos
5.32K videos
9 files
11.8K links
Download Telegram
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН!

Айни кунларда юртимизда кузатилаётган аномал совуқ ҳаво туфайли электр энергияси ва табиий газни фақат аҳолига этказиб бериш мақсадида Андижон вилоятидаги мавжуд барча автомобилларга газ қуйиш шаҳобчалари фаолияти маълум муддатга тўхтатилади. Шунингдек, табиий газдан ҳамда электр энергиясидан фойдаланиб фаолият олиб борувчи корхоналар ҳам тармоқдан вақтинча узилади.

Юқоридаги ҳолатлардан келиб чиқиб вилоятдаги автомобилларга бензин қуйиш шаҳобчаларининг барчаси 24 соатлик иш режимида фаолият юритади.

Жамоат транспортлари аҳолига барча йўналишларда узлуксиз хизмат кўрсатади.

Соғлиқни сақлаш, фавқулодда вазиятлар, ободонлаштириш ва барча коммунал соҳа вакиллари ҳамда соҳага алоқадор бўлган мутасаддилар 24 соат давомида навбатчилик асосида фаолият олиб боради.

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда фуқаролар томонидан қилинган мурожаатларни ўз вақтида ўрганиб ҳал этиш мақсадида Андижон вилоятининг барча шаҳар-туманларида 24 соат фаолият олиб борувчи штаблар ташкил этилган.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз! Электр энергияси ва табиий газ фақатгина аҳоли учун етказиб берилиши таъминланади.

Келтирилган ноқулайликлар учун узур сўраймиз.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёшлар ишлари агентлиги Андижон вилояти бўлими ёшлари томонидан аномал совуқ об-ҳаво даврида сидқидилдан хизмат қилаётган коммунал соҳа ходимларини қўллаб қувватлашмоқда.

Уларга иссиқ кофе ва егуликлар тарқатилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси 14-январь “Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан хайрли ишга қўл урди.

Яқинлашиб келаётган сана муносабати билан вилоятдаги уруш қатнашчилари ва уйда таълим олаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож болаларни ҳолидан хабар олиниб уларга ногиронлик аравачалари топширилди.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Андижон ҲЭТК" АЖ, Марказий таъмирлаш устахонасида иш қизғин.

Сабаби совуқ об-ҳавога қарамасдан самарали меҳнат қилиб, аҳолига тезроқ электр энергиясини етказиб беришни мақсад қилган бир гуруҳ  ҳодимларга иссиқ кофе ва егуликлар тарқтилди.

Айни дамда иш жараёнлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Андижон вилояти ҳокимлигидан бириктирилган вакил М.Нишанов ҳамда Асака туман ҳокими, вилоят молия бошқармаси бошлиғи, вилоят тиббиёт бирлашмаси бошлиғи ва бириктирилган вакиллар ижтимоий соҳа объектлари жумладан, Асака туман тиббиёт бирлашмаси марказий шифохонасининг қозонхонасида авария туфайли юзага келган носозликларни бартараф этиш мақсадида барча туман мутасадди ташкилот ходимлари биргаликда бартараф этиш чораларини кўришмоқда.

Қиш мавсумини беталофат ўтказиш ҳамда электр бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14- январь "Ватан ҳимоячилари куни" байрами муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Андижон вилояти бўлимининг табриги

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ушбу видеоролик орқали фуқароларнинг бепарволиги ҳамда ёш болаларнинг қаровсиз қолиши, шунингдек, ўзбошимчалик оқибатида содир бўлган реал ҳаётий воқеалар ва аянчли ҳодисалар тафсилотлари билан таништириб ўтамиз.

Огоҳ бўлинг!

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
14-январь "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан Андижон шаҳридаги президент мактаби ўқувчиларидан ўзига хос табрик

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok
Вилоятимиз ҳудудида бензин нархларини барқарорлигини таъминлаш, нархларни асоссиз равишда ошиб кетишини олдини олиш юзасидан Монополияга қарши курашиш бошқармаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудий бошқармада штаб ташкил қилиниб, вилоятда фаолият юритувчи 139 та автомобильларга ёқилғи қуйиш шахобчаларига бошқарма ходимлари бириктирилди ва кунлик мониторинг ишлари олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 13 январь куни АЁҚШлар томонидан АИ-80 маркали бензин ёнилғиси нархи асоссиз равишда 6000 сўмга ошириб сотилаётган ҳолатлар аниқланиб, ўрганиш жараёнида 5700 сўмга пасайтирилиши таъминланди ва савдолар ташкил қилинди.

Ҳудудий бошқарма томонидан олиб борилаётган мониторинг ишлари давом эттирилмоқда.

Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram | TikTok